UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  1 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  0 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0

Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23. Оқ рангли либосда ўйнаймиз Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 - Эрон U-23. Оқ рангли либосда ўйнаймиз

Эртага Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокига киришади.

Илк тўқнашувда вакилларимизга эронлик олимпиячилар рақиблик қилади. Бугун мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда жамоалар эртанги баҳсни қандай либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди.

Унга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртага оқ рангли спорт формаларида майдонга тушади. Дарвозабонимиз эгнида эса сариқ рангли либос бўлади. Эрон термаси эса қизил рангдаги формада ўйнайди. Рақиб посбони қора рангдаги форма кияди. Учрашув ҳакамлари эса кўк либосда майдонга чиқишади.

Таъкидлаб ўтамиз, мазкур учрашув эртага, 9 январь куни Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида маҳаллий вақт билан соат 17:15да (Тошкент вақти билан соат 15:15да) бошланади.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика