Ўзбекистон (U-22) Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулотни ўтказди

Narzulla Saydullayev
15 янв 2014, 22:23
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулотини "Султон Қобус" стадиони машғулот майдонида ўтказди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

Ироққа қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушган футболчилар алоҳида, захирада қолганлар алоҳида дастур бўйича шуғулланишди.

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши гуруҳ босқичидаги ҳал қилувчи ўйинга тайёр.

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси аъзолари айни вақтда назарий машғулотларда - ўтган ўйин таҳлил қилинмоқда, бўлажак рақиб ўрганилмоқда.

ЎФФ матбуот хизмати.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia