27 июнь, пайшанба куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси делегацияси Бурса-Йенишеҳир аэропортидан «Borajet» авиакомпаниясининг 68-70 нафар йўловчига мўлжалланган ATR 72-500 самолётларида Анталияга парвоз қилди. 29 июнь, якшанба куни Анталияда айнан Ўзбекистонга рақиб бўладиган Уругвай ёшлар терма жамоаси ҳам бутун йўл давомида Аҳмаджон Мусаев шогирдларига ҳамроҳлик қилди.
Терма жамоалар бир соатлик парвоздан сўнг, маҳаллий вақт билан 12:35да Анталия аэропортига келиб қўнишди. 25 дақиқадан сўнг Ўзбекистон ва Уругвай ёшлар терма жамоалари шаҳардаги «Rixos Lares» меҳмонхонасига жойлашди. Таъкидлаш жоиз, Анталияда ҳаво ҳарорати Бурсадаги нисбатан иссиқроқ. Бунга денгиз яқинлиги учун намлик юқори даражада эканлигини ҳам таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 27 июнь куни Тошкент вақти билан 20:00да Анталиядаги «Титаник футбол маркази»да машғулотлар ўтказишни режалаштирган