UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36ЛаЛига. "Барселона" "Мальорка" майдонида бир очко қўлга киритди  8 01:59Англия Лига Кубоги. "Вулверхэмптон" турнирни тарк этди, "Манчестер Юнайтед" йирик ғалаба қозонди  0 01:01Месси финалолди машғулотларда иштирок этмади  2 00:39Моуринью МЮ футболчисининг "Рома"га ўтишини истамоқда  0 00:14Сака жароҳат олди  0 23:55ЛаЛига. "Севилья" мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди  2 23:33ЛаЛига. "Мальорка" - "Барселона". Асосий таркиблар маълум!  2 23:14Англия Лига Кубоги. "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас". Асосий таркиблар маълум!  1 22:50А Серия. "Ювентус" - "Лечче". Асосий таркиблар маълум!  1 22:20"Мумбай Сити" "Ал Ҳилол"га қарши ўйинни бошқа стадионда ўтказади  8 21:55Анчелотти "Реал"нинг янги тизими ҳақида гапирди  6 21:30"Рома" Лукаку борасида қарор чиқарди  1 21:10Пирс Морган: "Эрик тен Хаг футболчиларини изза қилишни ёқтиради"  8 20:50Балотелли "Милан"ни ушлаб турган инсоннинг кимлигини айтди  4 20:31Регилон қай тариқа "Манчестер Юнайтед"га ўтганини айтди  2

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Анталияга етиб келди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси Анталияга етиб келди

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси делегацияси U-20 ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 3-тур учрашувини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб келди.
27 июнь, пайшанба куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси делегацияси Бурса-Йенишеҳир аэропортидан «Borajet» авиакомпаниясининг 68-70 нафар йўловчига мўлжалланган ATR 72-500 самолётларида Анталияга парвоз қилди. 29 июнь, якшанба куни Анталияда айнан Ўзбекистонга рақиб бўладиган Уругвай ёшлар терма жамоаси ҳам бутун йўл давомида Аҳмаджон Мусаев шогирдларига ҳамроҳлик қилди.

Терма жамоалар бир соатлик парвоздан сўнг, маҳаллий вақт билан 12:35да Анталия аэропортига келиб қўнишди. 25 дақиқадан сўнг Ўзбекистон ва Уругвай ёшлар терма жамоалари шаҳардаги «Rixos Lares» меҳмонхонасига жойлашди. Таъкидлаш жоиз, Анталияда ҳаво ҳарорати Бурсадаги нисбатан иссиқроқ. Бунга денгиз яқинлиги учун намлик юқори даражада эканлигини ҳам таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 27 июнь куни Тошкент вақти билан 20:00да Анталиядаги «Титаник футбол маркази»да машғулотлар ўтказишни режалаштирган
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика