UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  0 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  3 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  3 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  30 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  23 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  7 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  1

⭐️ Ўзбекистон – U-20 Осиё Кубогида ғолиб бўлган 16-терма жамоа. Шунингдек, “оқ бўрилар” термалар миқёсида 4-титулини қўлга киритди, Ҳайдаровдан эса рекорд Янгиликлар

⭐️ Ўзбекистон – U-20 Осиё Кубогида ғолиб бўлган 16-терма жамоа. Шунингдек, “оқ бўрилар” термалар миқёсида 4-титулини қўлга киритди, Ҳайдаровдан эса рекорд

Ҳисоб бўйича 41-маротаба ташкил этилган мусобақанинг финалида мезбонлар Умарали Раҳмоналиевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида Ироқни енгди.

Ўзбекистон мазкур мусобақада илк бор муваффақиятга эришди ва ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилигида ғолиб бўлган 16-терма жамоага айланди.

U-20 Осиё кубогининг барча ғолиблари:

1. Жанубий Корея – 12 марта (1959, 1960, 1963, 1978, 1980, 1982, 1990, 1996, 1998, 2002, 2004, 2012);

2. Мьянма – 7 (1961, 1963, 1964, 1966, 1968, 1969, 1970);

3. Исроил – 6 (1964, 1965, 1966, 1967, 1971, 1972);

4. Ироқ – 5 (1975, 1977, 1978, 1988, 2000);

5. Эрон – 4 (1973, 1974, 1975, 1976);

6-7. Шимолий Корея – 3 (1976, 2006, 2010);

6-7. Саудия Арабистони – 3 (1986, 1992, 2018);

8. Таиланд – 2 (1962, 1969);

9-16. ЎЗБЕКИСТОН, Япония, Хитой, Индонезия, Қатар, Сурия, БАА ва Ҳиндистон – 1 мартадан.

*айрим йиллардаги мусобақалар финалида дуранг қайд этилгани учун титул иккала томонга тақдим этилган

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ушбу мусобақада 2008 йил финалга етиб бориб, БААга (1:2) аламли тарзда мағлубиятга учраган. Шунингдек, 2002 йил Ж.Корея, Япония ва Саудия Арабистонидан кейин тўртинчи бўлган. Ўзбекистонликлар 2012 ва 2014 йиллардаги қитъа биринчиликларида ярим финалга чиқишган, 2004 ва 2010 йилларда эса чорак финал билан чекланишган.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоалар миқёсида тарихдаги 4-титулини қўлга киритди. “Оқ бўрилар” расмий турнирларда 7 та финалда қатнашган ва уларда қуйидаги натижалар қайд этилган:

1. 1994 йилги Осиё ўйинлари. 

Ўзбекистон - Хитой 4:2

Рустам Акрамов

2. 2008 йил, AFC U-19 (1989 йиллар). 

Ўзбекистон - БАА 1:2

Аҳмад Убайдуллаев

3. 2010 йил, AFC U-16 (1994 йиллар). 

Ўзбекистон - КХДР 0:2

Алексей Евстафеев 

4. 2012 йил, AFC U-16 (1996 йиллар). 

Ўзбекистон - Япония 1:1 (3:1)

Дилшод Нуралиев

5. 2018 йил, AFC U-23 (1995/97 йиллар). 

Ўзбекистон - Вьетнам 2:1

Равшан Ҳайдаров 

6. 2022 йил, AFC U-23 (2001/03 йиллар). 

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:2

Тимур Кападзе

7. 2023 йил. AFC U-20. (2003/2004 йиллар)

Ўзбекистон - Ироқ 1:0

Равшан Ҳайдаров

Шу тариқ, Равшан Ҳайдаров терма миқёсида Ўзбекистонга иккита титул олиб келган ва иккита финалда қатнашган илк мураббийга айланди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика