Ўзбекистон U-19 Тошкентда йиғин ўтказмоқда

Narzulla Saydullayev
26 мар 2016, 14:25
Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
23 мартда бошланган йиғин 30 мартга қадар давом этади. Ушбу йиғин доирасида ёшларимиз битта ўртоқлик учрашуви ўтказишади. 28 март куни Ўзбекистон U-19 Бекободнинг "Металлург" клубига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сентябрь ойида Ҳиндистонда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia