

Томонлар келишувига кўра, учрашувларни ўтказиш санасига ўзгартириш киритилди. Мазкур ўйинлар 3 ва 5 май кунлари бўлиб ўтади.
Ушбу ўртоқлик ўйинлари ўзбекистонлик футболчи қизлар учун U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Эслатиб ўтамиз, қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақаси 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Турнир якунига кўра 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати–2018 йўлланмасига эга бўлади.




