Ўзбекистон U-19 қизлар термасининг Озарбайжонга қарши ўйинлари санаси ўзгарди

Narzulla Saydullayev
15 апр 2017, 10:02
Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси 2 ва 4 май кунлари Тошкентда Озарбайжон қизларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Томонлар келишувига кўра, учрашувларни ўтказиш санасига ўзгартириш киритилди. Мазкур ўйинлар 3 ва 5 май кунлари бўлиб ўтади.

Ушбу ўртоқлик ўйинлари ўзбекистонлик футболчи қизлар учун U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, қизлар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионати–2017 мусобақаси 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади. Турнир якунига кўра 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати–2018 йўлланмасига эга бўлади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com