UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  16 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойдаги дастлабки машғулотни ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойдаги дастлабки машғулотни ўтказди

Ўзбекистоннинг 19 ёшгача бўлган аёллар терма жамоаси футбол бўйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойнинг Нанкин шаҳрига етиб келгани ҳақида аввал хабар қилгандик.

Бахром Норсафаров бошчилигидаги футболчи қизлар Хитойдаги дастлабки машғулотни ўтказишди.

Машғулотни енгил машқлар билан бошлаган терма жамоа аъзолари кейин тўп билан ишлашга асосий эътиборни қаратишди.

Футболчи қизлар машғулотини синчковлик билан кузатиб борган мураббийлар штаби вакиллари зарур ҳолларда уларга тегишли кўрсатмалар бериб туришди. Чигалёзди машғулотларидан сўнг навбат ўйиндаги турли вазиятларни юзага келтириш ва ушбу вазиятларда қандай ҳаракатланишни таҳлил қилишга келди.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров тактик йўналиш бўйича шогирдларига муҳим маслаҳатлар берди ва уларни амалга оширишда хатога йўл қўймасликни назорат қилиб турди.

Қизиқарли ва кўтаринки кайфиятда ўтган машғулот жараёни деярли икки соатга яқин давом этди.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатидаги илк учрашувини 15 октябрь куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика