UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  3 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  5 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  6 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси иккинчи ўйинда Озарбайжонни мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси иккинчи ўйинда Озарбайжонни мағлуб этди

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Баку шаҳрида Озарбайжон U-19 аёллар терма жамоаси қарши ўтказилган иккинчи ўртоқлик учрашувида 2:0 ҳисобида ғолиб бўлди.

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган қизлар терма жамоаси Озарбайжон пойтахтида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Ушбу йиғин давомида озарбайжонликлар билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилганди. Дастлабки ўйин 15 июль куни бўлиб ўтди ва унда Озарбайжон U-19 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

17 июль куни бўлиб ўтган иккинчи назорат учрашувида эса Севара Нормуродова ҳамда Шаҳноза Қурбонова киритган голлар эвазига ғалаба қозонди – 2:0.

Баҳром Норсафаров бошқариб бораётган терма жамоа 18 июль куни Тошкентга қайтади.

Ўртоқлик учрашуви

17 июль, Баку, Озарбайжон.

Ўзбекистон U-19– Озарбайжон U-19– 2:0

Голлар: Севара Нормуродова, Шаҳноза Қурбонова

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика