UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  3 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  4 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  3 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  10 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  2 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  19 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  3 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  2 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  12 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  9 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  92 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  80

Ўзбекистон U-17 устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз" Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 устози Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионатида аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз"

Бир неча соат олдин жорий мавсум Индонезия мезбонлик қиладиган U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Испания, Мали, Канада билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади. Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров бу борада Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқди. 

- Жаҳон чемпионати қуръа натижаларини қандай қабул қилдингиз? Рақиблар қанчалик қулай ёки ноқулай?

- Бу Жаҳон чемпионати эканлигини ҳисобга олсак, рақиблар ҳам кучли бўлиши аниқ эди. Биз учинчи саватдан жой олгандик. Умумий олганда "ўлим" ёки жуда ҳам кучсиз гуруҳдан ўрин эгаллаганимиз йўқ. Бу гуруҳда яққол аутсайдер жамоа кўринмаяпти. Жамоалар бир-бирига тенг, деб ўйлайман. Тўғри Испания номи жарангли эшитилиши мумкин. Ҳар битта ўйин жуда ҳам муҳим ва қадрли очколарни беради. Қуръадан олдин ички ҳиссиётларни жамлаган ҳолда гуруҳларни тахмин қилгандим. Испания ва Канадада адашмадим. Биргина  терма жамоада ўзгариш бўлди. Кутилганидан катта фарқ қиладиган жамоалар рўбарў келмади.       

- Рақибларимиз Испания, Мали ва Канада. Гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз? Кичик мундиалда терма жамоамиз қандай мақсад билан иштирок этади?

- Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз яхши. Мен футболчиларимга ва мураббийлар штабимга ҳаммадан кўпроқ ишонаман. Айтишим мумкин, максимал даражада ҳаракат қиламиз. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси билан аввалги натижаларни яхшилаган ҳолда янги тарих ёзмоқчимиз. 

- Олдинда кўп вақт қолгани йўқ. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнининг навбатдаги режалари аниқ бўлдими?

- Режаларимиз аниқ. Октябрь ойининг илк 15 кунлигида Тошкентда йиғилиб жисмоний ҳолатимизни яхшилаймиз. Шу ойнинг иккинчи 15 кунлигида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришни режалаштирганмиз. Рақиблар билан оғзаки келишиб олинган. Бундан кейин энг муҳим паллада Индонезияга боришдан олдин бу мамлакатга иқлими яқин бўлган жойда Жаҳон чемпионати иштирокчиси билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Улар билан ҳам оғзаки гаплашиб олинган. Расман шартнома имзолангандан кейин бу ҳақида билиб олишингиз мумкин. Гуруҳимизга тушмаган биринчи саватдаги жамоа билан ўртоқлик ўйинида майдонга чиқамиз. Бу ноябрь ойи бошларига тўғри келади. Бу йиғинлардан сўнг Индонезияга йўл оламиз. 

- Индонезияга борадиган таркибда Таиланддаги Осиё чемпионатига нисбатан янгиликлар кўрамизми?

- Осиё чемпионатига 23 нафар футболчи жалб қилинган бўлса, Жаҳон чемпионатида бироз қисқаради 21тага тушади. Шундан 3 нафари дарвозабон ҳисобланади. Катта ўзгариш қилмаймиз. Чунки бу жамоани шакллантиришда кўп вақт сарф қилганмиз. Осиё чемпионатидан сўнг 3-4 нафар янги номларни таклиф қилдик. Айримлари ўзини яхши томонларини кўрсатди. Соғлом рақобат яхши барибир. Олдимизда вақт бор. Терма жамоада барчага эшиклар очиқ. Кўп ўзгариш бўлмаса ҳам айрим янги футболчилар қўшилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика