UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  3 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  32 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Япониядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этмоқда Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Япониядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этмоқда

Теглар :  Ўзбекистон U-17
Ташкил этилганига кўп бўлмаган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Япониядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этмоқда.

Аҳмаджон Мусаев бош мураббий этиб тайинланган 1999 йилда таваллуд топган футболчилардан таркиб топган терма жамоа SANIX халқаро кубоги турниридаги ишт ирокини 17 март куни бошлади. Турнирда шунингдек, Япония U-17, Жанубий Корея U-17 ҳамда Пекин U-17 жамоалари ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон U-17 дастлабки учрашувни Японияга қарши ўтказди. Учрашув асосий вақти 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Мусобақа регламентига кўра дуарнг билан якунланган асосий вақтдан сўнг, пенальтилар серияси ўтказилди. Унда японияликлар аниқроқ ҳаракат қилиб, ғалабани қўлга киритди — 5:3

Ушбу мусобақа регламентига кўра, ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонган жамоага 4 очко, асосий вақтда мағлуб бўлган жамоага 0 очко, пенальтилар серияси бўйича ғалаба қозонган жамоага 2,5 очко, пенальтилар бўйича мағлуб бўлган жамоага 1,5 очко берилади.

SANIX халқаро кубоги турнири

Япония U17 – Ўзбекистон U17 0:0 (5:3)

Ўзбекистон U-17:
12. Умиджон Эргашев, 2. Бурхон Усмонов, 3. Илҳомжон Алижонов, 5. Худойшукр Сатторов, 6. Достонбек Бердиқулов, 7. Бобуржон Асқаров, 8. Жаҳонгир Аҳмедов, 11. Жаҳонгир Абдуаломов, 15. Ислом Кенжабоев, 16. Сухроб Иззатов, 19. Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов

Захира: 1. Акром Хўжаев, 4. Отабек Бекбоев, 9. Камрон Саидазимов, 10. Зокиржон Аҳмаджонов, 13. Абдулло Раҳимжонов, 14. Жасур Раҳимов, 17. Афзалжон Холмуҳамедов, 18. Дониёр Азизов, 21. Жавоҳир Қиличев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика