UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  296 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  1 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  1 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  8 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  4

Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси Туркияда икки ғалабага эришди Янгиликлар

Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси Туркияда икки ғалабага эришди

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги 1998 йилгача туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси 21-31 август кунлари Туркияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Ушбу йиғин доирасида бир қанча назорат учрашувлари ўтказилмоқда. Ҳозирги кунгача терма жамоамиз иккита учрашув ўтказди ва икки ғалабага эришди. Жумладан 23 август куни "Истамбул Спорт" (U-17) га қарши кечган учрашувда вакилларимиз йирик 7:1 ҳисобида ғалабага эришди. Кеча эса навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. "Бешиктош" (U-17) га қарши кечган учрашувда ҳам ўсмирларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларига аввалроқ қуръа ташланган ва унга кўра, Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика