UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  2 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  4 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  21 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ОЧ саралашида иштирок этиш учун Ар Риёдга жўнаб кетди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ОЧ саралашида иштирок этиш учун Ар Риёдга жўнаб кетди

Шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувларини ўтказади.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Тошкентда сўнгги ўқув-йиғин мағшулотларини ўтказиб, саралаш ўйинларида иштирок этиш учун бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрига учиб кетди. Аввалроқ хабар берилганидек, терма жамоа бош мураббийи мазкур саралаш баҳсларида иштирок этиш учун таркибга 22 нафар футболчини жалб этган.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар термаси “А” гуруҳида мезбон Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.

Таъкидлаш лозим, бугун терма жамоа вакилларини Осиё Чемпионати саралашига кузатиш учун ЎФФ раҳбарияти ҳам ташриф буюрди. ЎФФ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбарият номидан сўзга чиқиб, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига саралаш баҳслари олдидан омад тилади ва ушбу баҳсларда муваффақтли иштирок этиб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига тилак билдирди. Шунингдек, ЎФФ раҳбарияти номидан Асқар Толибжонов ҳамда ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов ҳам терма жамоа делегациясига саралаш баҳслари олдидан омад тилашди.

U-16 ОЧ–2018 саралаши
“А” гуруҳи ўйинлари

16 сентябрь, шанба

19:15 Шри-Ланка – Баҳрайн
22:15  Иордания – Саудия Арабистони

18 сентябрь, душанба

19:15  Баҳрайн – Ўзбекистон
22:15  Шри-Ланка – Иордания

20 сентябрь, чоршанба

19:15  Ўзбекистон – Шри-Ланка
22:15  Саудия Арабистони – Баҳрайн

22 сентябрь, жума

19:15  Иордания – Ўзбекистон
22:15 Саудия Арабистони – Шри-Ланка

24 сентябрь, якшанба

19:15  Баҳрайн – Иордания
22:15  Ўзбекистон – Саудия Арабистони

Эслатма: Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика