UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  25 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  71 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  64 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  7 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  30 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  7 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3

Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Уммонни мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Уммонни мағлуб этди

Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги “Жар” стадионида Уммон (U-16) ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қизиқарли кечган учрашувнинг ҳар бир бўлимида биттадан гол киритган Ўзбекистон U-16 ўсмирлари якунда ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ўйиндаги ҳар иккала голга Кенжабоев Ислом муаллифлик қилди. Дастлаб, ўйиннинг биринчи бўлими 35-дақиқасида Ислом Кенжабоев қанотдан оширилган тўпни рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди.

89-дақиқада Кенжабоев қанотдан оширилган тўпни боши билан йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва Александр Мочинов шогирдлари илк ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Уммон ўсмирлар терма жамоалари 11 июль, жума куни ўзаро иккинчи бор ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Учрашув соат 18:30да “Жар” стадионида бошланади.

Ўртоқлик учрашуви.

 Тошкент, «ЖАР» стадиони. 9 июль.

ЎЗБЕКИСТОН U-16 – УММОН U-16 2:0

Голлар:
Ислом Кенжабоев 35, 89.

Амалга оширилмаган пенальти: Суҳроб Нуруллоев (65).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика