UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  17 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  9 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  164 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 бош мураббийи турнирдаги иштироки, Эроннинг Тожикистонга урган 7 голи ҳамда уларга мухлислик қилган мезбон томошабинлар ҳақида гапирди

Душанбедаги CAFA U-16 Championship-2022 турниридан қайтиб келган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев турнирдаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёнинг бешта мамлакати иштирок этган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 ғалаба, 1 дуранг қайд этган ҳолда, 10 очко билан 2-ўринни эгаллади. Мусобақа ғолиби Эрон жамоаси фақатгина тўплар нисбатига кўра ўзбекистонликларни ортда қолдирди.

Турнир ҳақида

- Олдимиздан турган асосий мақсад октябрь ойида ўтказиладиган Осиё чемпионатига саралаш баҳслари ҳисобланади. Бош мураббий сифатида илк расмий турнирда иштирок этдим. Ўз олдимизга бир қатор мақсадлар қўйгандик - жамоада дўстона муҳитни шакллантириш, ўйин услубимизни ташкил этиш ҳамда чемпионлик. Сабаби, бу жараён йигитларда ўзига бўлган ишончни орттирарди. Дастлабки режамиз амалга ошди. Биз нафақат яхши жамоа, балки яхши оила туза олдик. Ҳали максимал даражага чиқмаган бўлсак-да, ўзимиз хоҳлаган услубни шакллантира олдик. Бу турнир бизга шуни кўрсатдики, ҳар қандай вазиятни ўзимиз ҳал қилишимиз лозим. Камчиликларимиз ҳам бор, улар устида мурабийлар билан биргаликда ишлаймиз. Энг муҳими, биз тўғри йўлдамиз, буни ўз ўйинларимиз орқали кўрсата олдик. 

- Терма жамоа мусобақа давомида яхши таассурот қолдирди. Чемпионликка бир қадам қолганди. Мусобақанинг сўнгги Тожикистон - Эрон баҳсини кузатган бўлсангиз, эронликларнинг 7 та голи кўпчиликда шубҳали таассурот қолдирди.

- Бу борада нимадир дея олмайман. Ўйинни стадиондан кузатиб бордик. Биз майдонга чиқиб ўз ишимизни бажардик. Агар Эронни ҳам мағлуб этганимизда, бу саволларга ўрин қолмасди. Майли, ҳаммаси яхшиликка. Буёғига янада кўпроқ меҳнат қилишимиз даркор.

- Кечаги ўйинда тожикистонлик мухлислар ҳам ўз жамоасидан норози бўлиб, "Ўзбекистон!" дея ҳайқиришган.

- Буни кечаги вазиятга боғламаган бўлардим. Ҳар бир ўйинимизни томошабинлар кузатиб боришди. Бу ҳолат ҳар бир ўйиндан сўнг юз берди. Охирги учрашувда мухлислар ўз шижоатини тўлиқ кўрсатган ҳолда чиройли хайрлашди. 

- Жамоанинг келгусида режалари ҳақида гапирсангиз.

- Эндиликда халқаро ўйинларни кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Деярли ҳар ойда сафар ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Октябргача максимал тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика