Ўзбекистон Тошкентда Эронга гол ура олмаган

Narzulla Saydullayev
2 окт 2016, 16:37
6 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эрон билан ўйнайди.

Бу икки жамоа бугунга қадар 6 марта тўқнаш келишган.

1998 йил Таиландда ўтган Осиё ўйинлари чорак финалида Эрон вакилларимизни 4:0 ҳисобида таслим қилганди. 2007 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичи доирасида ўтган баҳсда ҳам Эрон ғолиб бўлган - 2:1.

2009 йил Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Баҳсда ҳисоб очилмаган эди - 0:0. 2012 йил ЖЧ-2014 саралаши доирасида бу икки жамоа Тошкентдаги "Жар" стадионида беллашишган. Учрашувда меҳмонлар сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани илиб кетишганди - 0:1.

Ўша йил ноябрь ойида Теҳронда ўтган ўйинда Улуғбек Бақоевнинг урган голи Ўзбекистонга қарама-қаршиликдаги биринчи ва ҳозирча ягона ғалабани келтирган эди - 0:1.


Ниҳоят 2015 йилда Тошкентда бу икки жамоа яна бир марта ўртоқлик учрашувини ўтказишган. Бу сафар форслар битта гол эвазига сафарда ғалабага эришишганди - 0:1.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги 6та ўйиннинг биттасида вакилларимиз, 4тасида форслар ғолиб чиқишган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 8:2 Эрон фойдасига.

Тошкентда бу жамоалар уч марта ўйин ўтказишган. Уларнинг ҳеч бирида Ўзбекистон юта олмаган ва умуман гол ура олмаган.


Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia