UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  4 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  18 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   102 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида

3 сентябрь куни “Жар” стадионида миллий терма жамоамиз навбатдаги машғулотни ўтказди.
Машғулот 17:20да бошланди. Аввалига футболчилар еттитадан учта гуруҳга бўлиниб, қизиб олиш учун “квадрат” ўйнашди. Бунда “Қизиллар” Тимур Кападзе, Шавкат Муллажонов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Иван Нагаев, Сервер Жепаров, Ислом Тўхтахўжаев ва Одил Аҳмедовдан; “Кўклар” Олег Зотеев, Жамшид Искандеров, Акмал Шораҳмедов, Владимир Козак, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов (кичиги) ва Егор Кримецдан; “Сариқлар” эса Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов, Ислом Иномов, Дилшод Жабборов, Улуғбек Бақоев ва Баҳодир Насимовдан иборат бўлишди. 

Айтиш мумкинки, шу кунги машқлар футболчилар учун ортиқча юклама бўлмади. Чунки айрим ўйинчилар энди таркибга келиб қўшилгани боис мураббийлар ўйинчиларни ортиқча зўриқтирмасликни маъқул кўришди. Шу боис ҳам машғулот давомида Тимур Кападзе, Улуғбек Бақоев, Сервер Жепаров каби футболчилар асосан чигалёзди машқларини бажаришди. Бошқалар эса тўп билан охиригача ишлашди.

Уч нафар дарвозабон – Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов ва Элдор Суюновни одатдагидек дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Футболчилар дарвоза томон зарба беришаётган маҳал Зуҳуров ва Лобанов навбати билан дарвозани қўриқлашди. Бундан кўриниб турибдики, Иорданияга қарши кечадиган сафар баҳсида дарвозани ё Зуҳуров, ё Лобанов қўриқлайди.

Хабарингиз бор, жароҳат туфайли Игнатий Нестеров, Фозил Мусаев, Шоҳруҳ Гадоев, Азиз Ҳайдаров сингари футболчилар йиғинда қатнаша олишмаяпти. Қолган футболчиларнинг эса соғлиги жойида. Машғулот пайтида ҳамма бирдек тер тўкишга ҳаракат қилмоқда. “Жар” стадионида бўлиб ўтган бир ярим соатлик машғулот давомида ҳужумкорликни ошириш мақсадида футболчилар тўпни қабул қилиб олгач, қисқа масофага пас ўйнаш орқали тезкор ҳужумга ўтиш устида кўпроқ ишлашди. Бундан кўриниб турибдики, Миржалол Қосимов Иорданияда ҳужумкор ўйинни маъқул кўрмоқда.

Машғулот пайтида ўйинчиларимиз шунингдек жарима зарбасини амалга ошириш, бурчак тўпларини тепиш устида ҳам ишлашди. Албатта, стандарт вазиятларга эътибор қаратиш муҳим, чунки ҳозирги футболда аксарият ҳолларда ўйин тақдирини жарима тўплари ёки бўлмаса, бурчак зарбалари ҳал этмоқда. Хуллас, 3 сентябрь кунги машғулот кўтаринки руҳда кечди. Футболчиларимизнинг кайфияти жойида. Уларнинг ҳаммаси Иордания тўсиғидан ўта олишимизга ишонмоқда.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика