UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Каземиро: " "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  0 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  10 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  9 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат

Ушбу мурожаатнинг мураббийларга умуман дахли йўқ бўлиб фақат футболчиларга аталади.

Бошингизни тик тутинг! Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Кечаги ўйин бир ёмон туш бўлди, холос. Иккинчи бўлимнинг охирги 20 дақиқасида кўрсатган ўйинингиз таҳсинга сазовор. Мағлубиятни дурангга айлантира олдик, сал қўшганимизда ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Шунчаки омад келмади деб қўя қоламиз.

Бир нарсани унутманг, Сизлар Ўзбекистон миллий терма жамоасидек шарафли ном остида ўйнаётган кам сонли футболчилардан бирисиз. Бу даражага етиш, Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида қатнашиш ҳар кимга насиб этавермайди. Қанчадан қанча футболчилар терма жамоа либосини кийсам деб орзу қилади.

Кечаги аламли мағлубият ўтди-кетди. Яна тўрт кундан сўнг бизни Шимолий Кореяга қарши баҳс кутмоқда. Мағлубият билан яшаш асло фойда келтирмайди. Мундиалга бориш учун ҳалиям яхши имкониятга эгамиз. Эронни, Қатарни, БААни ўйламанг, ўз ўйинингизни ўйланг. Буёғига аввалги турларда бўлгани каби ўз очколаримизни йиғайлик, математика билан ўралашиб қолмайлик.

Ишонинг, Шимолий Корея устидан қозониладиган ғалаба ҳаммасини жойига туширади. Чунки бу турда БАА ва Қатар ўзаро ўйнайди. 6 очколик фарқ учтага қисқарди, аммо бу ҳам ваҳимага сабаб бўла олмайди. Агар КХДРни мағлуб этсак, ҳаммаси ўз ўрнида қолади. Шундай хотиржам кайфиятда қишки танаффусга йўл оламиз.

Мураббийларни ёмонлаб футболчиларни уларга қарши қайраш ниятимиз йўқ. Биз битта кемадамиз ва кема соз ҳолатда манзилга етиши учун ҳамманинг бирдамлиги ва ўз ишига садоқати керак бўлади. Жамоага асло фитна аралашиши керак эмас. Бош мураббий - кема капитани, унинг гапи - буйруқ, буни жуда яхши тушунамиз. Лекин мадомики мураббий ҳисоб 2:2 бўлганидан кейин Сизларга ҳимояланишни айтмаган экан, Шимолий Корея билан 0:0 бўлиб турган пайтда ҳужумга ўтайликми деб ҳам сўраманг. Ҳужум қилинг, зеро ҳужум хавфли вазият яратади, вазият эса гол олиб келади.

Шуни унутмангки, биз Сизларга тўлиқ ишонамиз. Биз Шимолий Кореядан исталган пайт исталган майдонда кучлимиз. Қатар бу жамоани юта олмагандир, лекин биз юта оламиз. Ҳатто Шомуродовсиз ҳам КХДРни мағлуб этишимизга ишонамиз.

Ҳал қилувчи саралашнинг экваторидан ўтдик. Яна 5та ўйин қолди. Энг муҳими, ҳеч кимга боғланиб қолганимиз йўқ. Қайтанга рақиблар бизга қараб турибди. Майли, Эрон узоқлашиб кетаверсин, улар хотиржам бўлсин, аммо биз иккини бериб қўймайлик. Бир нарсани унуманг, агар ҳозир тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқмасак, кейинги босқич бундан-да қийин бўлади.

Ушбу мурожаатни хоҳланг бир кишидан деб билиб, хоҳланг юз киши, хоҳланг минг киши. Чунки бугун бир киши хоҳлаган нарсани минг киши, ҳатто миллионлаб одамлар ҳохлаётган замонда яшаяпмиз. Бу - Жаҳон чемпионатига чиқиш орзуси. Буни энг кўп ўзингиз хоҳлаётганини ҳам биламиз. Шундай экан, бу йўлда халақит беришни асло истамаймиз, йўлингиз доим очиқ бўлсин, Лаосдан ёруғ юз билан қайтиш насиб қилсин. Омад, йигитлар!


Х.Холиқов


КНДР

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . 6-тур

19/11/2024, 17:00

1
:
0
Тугади

Узбекистан

Аббосбек Файзуллаев - 44'

Стадион: 166 томошабин

45'
90'
34'  Un-Chol Ri (Tam Kye)
59'  Kuk-Chol Jang
70'  Chung-Song Paek (Kwang-Hun Pak)
70'  Jo-Guk Ri (Il-Gwan Jong)
85'  Il-Gwan Jong
88'  Кван-Сон Хань (Ju-Song Choe)
38'  Бобур Абухаликов
44'  Аббосбек Файзуллаев
66'  Бобур Абухаликов (Ходжимат Эркинов)
80'  Jaloliddin Masharipov (Azizbek Amonov)
80'  Аббосбек Файзуллаев (Азизбек Тургунбаев)
83'  Умар Эшмурадов
87'  Azizbek Amonov (Абдулла Абдуллаев)

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика