UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  18 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16

Ўзбекистон терма жамоаси U17 Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси U17 Осиё чемпионати саралаш босқичида иштирок этади

Келаси йили бўлиб ўтадиган ўсмир қизлар ўртасида U17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи учун қуръа ташлаш маросими 23 декабрь куни ўтказилиши маълум қилинди.

Мазкур маросим Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

U17 Осиё чемпионати саралаш баҳслари режа бўйича икки босқичда ўтказилади. Келаси йилнинг 7-11 апрель кунлари дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар. 

Мазкур гуруҳ учрашувларига Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистан ва Ветнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

Илҳом Ханжариев мураббийлиги остидаги U17 Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан ўрин оладиган бўлди.


Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Австралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистон, Ветнам

1-саватча: Жанубий Корея, Таиланд, Лаос, Эрон

2-саватча: Филиппин, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Гонгконг, Цингапур, Индонезия

3-саватча: Ливан, Малайзия, Непал, БАА, Гуам, Покистон, Фаластин, Шимолий Мариана ороллари, Шри Ланка

4-саватча: Ироқ, Малдив ороллари, Сурия, Туркманистон


Қуръа механизми: Мезбонлар саватчаси → 1-саватча → 2-саватча → 3-саватча → 4-саватча

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика