

Ўтган мавсум "Насаф"дан "Пахтакор"га ўтган Акмал Шораҳмедов янги мавсумдан эътиборан АГМК шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда. Миржалол Қосимов қўл остига ўтган АГМК жамоаси ОЧЛда ўз олдига гуруҳ босқичига чиқиш вазифасини қўйган. Шунга монанд жамоа таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. "Бунёдкор"да ўйнаган Акмал Шораҳмедовнинг имкониятларини яхши биладиган мураббий шогирдини Олмалиққа чорламоқда. Шораҳмедов ҳам АГМК сафига бориб қўшилишга қарши эмас. Тез орада футболчи расман АГМК либосини кийиши кутилмоқда.



