

Лойиҳада 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларида VAR тизимидан фойдаланиш таклиф қилинган.
"Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат
ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш" - дейилади Қарор лойиҳасида.



