UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  5 18:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  5 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  6 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  14 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  15 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  8 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  11 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  4 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  9 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда ЎФФнинг қўшма қарори Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда ЎФФнинг қўшма қарори

Теглар :  ЎФФФутболҚарор
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг “Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор матни қуйида келтирилган.

Республикамизда болалар ва ўсмирлар футболини янада ривожлантириш, футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, академиялари ва Олимпия захиралари коллежларининг футбол бўлимларида (кейинги ўринларда футболга ихтисослаштирилган таълим муассасалар) тарбиявий ва ўқув машғулотларининг сифатини яхшилаш, ёш футболчиларнинг маҳоратини янада ошириш, профессионал ҳамда терма жамоаларга захира ва иқтидорли футболчиларни тайёрлаш ва улар орасида саралашда холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси қарор қилади:


1.   Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тасарруфийлигидан қатъий назар барча футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, Футбол клублари қошидаги академиялар ва Олимпия захиралари коллежлари ҳамда барча спорт мактаблари фаолиятини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳи тасдиқлансин.

2.   Ишчи гуруҳга:
Бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футбол мактаблари фаолиятини ўрганиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Футбол Федерацияси билан биргаликда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш бўйича 2018–2023 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқсин ва тасдиқлашга ўрнатилган тартибда киритиш васифаси юклатилсин.

3.   Дастурнинг бажарилиш ҳолатини ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг қўшма йиғилишларида дастур бўлимларига масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари муҳокама қилиб борилсин ва тегишли чоралар кўрилсин.

4.   Футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш сифатини, ҳолислигини ҳамда шаффофлигини таъминлаш мақсадида қабул жараёнида ўтказиладиган имтиҳон, синов комиссияси таркибига Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тавсия этилган мутахассисларнинг киритилиши таъминлансин.

5.   Футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига раҳбар-кадрлар ва мураббийларни тайинлаш ҳамда вазифасидан озод этиш комиссияси таркибига Ўзбекистон Футбол Федерацияси масъул ходими киритилиши белгилаб қўйилсин.

6.   Республикада қуриладиган футбол спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, қурилиш объектларини топшириш жараёнларида Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларининг иштироки таъминлансин.

7.   Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Фан, спортни методик таъминлаш ва таълим муассасалари бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Болалар, ўсмирлар ва оммавий футбол бошқармаси биргаликда футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида шуғулланувчиларга тегишли бўлган маълумот ва кўрсаткичлари тўпланган ягона электрон базасини яратсинлар.

8.   Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларини шакллантириш ва тайёрлаш бошқармаси ўсмир ва ёш футболчилар ўртасида Республика биринчилиги мусобақаларини йиллик тақвим режасига киритилишини таъминласин.

9.   Ўзбекистон давлат ва Жисмоний тарбия институти футболга ихтисослаштирилган таълим муассасаларига зарур бўлган ўқув-методик кўлланмалар ва тавсияларни ишлаб чиқсин.

10.   Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда ҳудудий футбол федерациялари Ишчи гуруҳнинг ўрганиш билан боғлиқ жараёнида барча шарт-шароитларни яратсин.

11.   Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Турдиев ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Ш.Исроилов зиммасига юклатилсин.

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов томонидан имзоланди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика