UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  1 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  8 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг янги логотипи тасдиқланди Янгиликлар

Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг янги логотипи тасдиқланди

Теглар :  ЎзПФЛ
Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Биласиз, жорий йилдан эътиборан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз байроғи остида ташкил этиладиган барча мусобақалар учун алоҳида логотип ишлаб чиқди. Натижада, Ўзбекистон кубоги ва мамлакат Суперлигаси билан бир қаторда эндиликда аёллар чемпионати, футзал чемпионати, шунингдек, Про-лига ҳамда Биринчи лига баҳслари ҳам ўша мусобақанинг ўз рамзи орқали ифодалаб келинмоқда. Мазкур жиҳат ўзбек футболи жамоатчилигига манзур бўлгани қувонарли ҳол, албатта.

Миллий мусобақаларнинг ташкилий жиҳатларини янги босқичга олиб чиқиш, телетрансляциялар ва маркетинг масалаларига янада жиддий эътибор қарата бошлаган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу йўлда ташкилот рамзини ҳам ребрендинг қилишни долзарб, дея ҳисоблайди.

Логотипнинг оммабоплиги ҳамда тез танилишини таъминлаш, қолаверса замонавий дижитал платформаларда фойдаланишга янада қулай бўлиши мақсадида ЎзПФЛнинг янги рамзи ишлаб чиқилди.

Эндиликда ЎзПФЛ мусобақаларига оид янгиликлар ёритиладиган ОAВда, чемпионат учрашувларининг турли баннер ва роликларида, реклама-эълонларида, Ўзбекистон чемпионати иштирокчи жамоалари либосларида ва бошқа фаолиятда янги логотипдан фойдаланилади", дейилади хабарда.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика