UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  24 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  27 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  47 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  21

Ўзбекистон - "Пахтакор" 6:0. Матнли трансляция Янгиликлар

Ўзбекистон - "Пахтакор" 6:0. Матнли трансляция

Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор" билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
 
                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         ЯНГИЛАШ



90- Ўйин тугади!

88- Сардор Рашидов сал қолса еттинчи голни киритиши мумкин эди.

82- "Пахтакор" ҳимояланиш билан банд.

77- Гоол! Егорь Кримец ўзининг аниқ зарбаси билан "Пахтакор"  дарвозасига навбатдаги тўпни киритди, 6:0!

67- Гоол! Жамшид Искандеров! Владимир Козакнинг узатиб берган тўпини Жамшид Искандеров боши билан дарвозага йўллади, 5:0!

65- Гол! Максимильян Фомин ўз дарвозасини ишғол этди, 4:0!

64- Майдонда кескин кураш кечмоқда.

56- Голлл! Наврўз Алимов! Игорь Сергеев чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ташлади. Наврўз Алимов эса тўпни аниқ дарвозага жойлади, 3:0!

55- Ойбек Қиличевнинг яқин масофадан тепган зарбасини Суюнов бартараф этиб қолди.

53- Шерзод Каримовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Суюнов эгаллаб олди.

49- Станислав Андреевга нисбатан Игорь Сергеев қўполлик ишлатди. 

48- Шерзод Каримовнинг тепган тўпини Элдор Суюнов қайтариб қолди.

46- Иккинчи бўлим бошланди! Рибкин Лобановни алмаштирди.

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

42- Сардор Рашидовнинг йўллаган зарбасини Лобанов ушлаб олди.

37- Жамшид Искандеров ўз клубини терма жамоа футболчиси сифатида жазолаши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.

35- Ажойиб зарба ва чиройли "сейв"! Шерзод Каримовнинг берган кучли зарбасини Элдор Суюнов маҳорат кўрсатиб бартараф этди!

31- Ажойиб ҳужум! Игорь Сергеев ўнг қанот бўйлаб юриш қилди ва тўпни марказдан етиб келаётган Сардор Рашидов томон ташлади. Сардорнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасига эса аниқлик етишмади.

28- Сардор Рашидов навбатдаги ҳужумни ташкил этди. Жарима майдончаси томон етказиб берилган тўпга зарба берадиган футбочи топилмади.

26- Станислав Андреев уриниши самарасиз якунланди. "Пахтакор" вазиятни ўнглашга ўринмоқда. 

22- Сардор Рашидовнинг ҳаракатлари мақтовга лойиқ. Рашидов чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни жамоадошига узатди. Аммо Лобанов бу вазиятда чаққонроқ ҳаракат қилди ва тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди. 

20- "Пахтакор" жарима зарбасини амалга оширди. Шерзод Каримовнинг берган зарбасини Элдор Суюнов ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.

15- Ўзбекистонинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли чиқди. Азамат Исроиловнинг йўллаган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

12-Гооол! Сардор Рашидов! "Пахтакор" дарвозасига белгиланган 11-метрлик жарима тўпини Рашидов бехато амалга оширди.

Игорь Сергеев "Пахтакор" дарвозасини боши билан ишғол этди. Лекин бу вазиятда ён ҳакам байроқчасини кўтариб қолди.

6-дақиқа. Махарадзенинг зарбасини Суюнов майдон ташқарисига чиқариб юборди

4-дақиқа: ГОЛ! Искандеров тўпни олиб қўйиб, тўпни Рашидовга оширди. Сардор эса ҳимоячиларни алдаб ўтиб, тўпни дарвозага йўллади, 1:0

- Ўйин соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Ўзбекистон - "Пахтакор" 6:0

Голлар: Сардор Рашидов (4), (12-пенальтидан), Наврўз Алимов (56), Фомин (65-ўз дарвоасига), Жамшид Искандеров (67), Егорь Кримец (77)


Ўзбекистон: Суюнов, Мустафоев, Кримец, Йўлдошев, Исроилов, Козак, Аҳмедов, Рашидов, Искандеров, Сергеев, Алимов.
Захрадан майдонга тушганлар: Муҳиддин Худоёров, Даврон Ҳошимов, Сардор Собирхўжаев, Улуғбек Дадабоев, Жавлон Мирабдуллаев.

"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Фомин, Убайдуллаев, Болтабоев, Махарадзе, Қиличев, Андреев, Каримов, Машарипов, Рогованов.

Захирадан тушганлар: Никита Рибкин, Абдулазиз Юсупов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика