Ўзбекистон ОТЖ бугун Марокаш билан баҳс олиб боради. Кападзе шогирдлари аввалги ўйинларда Тогони енгди ва Кот-д'Ивуар билан дуранг ўйнади
27 мар 2023 08:30
Янгиликлар
Ўзбекистон ОТЖ бугун Марокаш билан баҳс олиб боради. Кападзе шогирдлари аввалги ўйинларда Тогони енгди ва Кот-д'Ивуар билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон ОТЖ Марокашда охирги ўртоқлик учрашувини мезбонларга қарши ўтказади.
Учрашув Тошкент вақти билан 27 мартдан 28 мартга ўтар кечаси 01:30 да бошланади. Баҳс Работдаги “Мулай Абдулла” спорт комплекси майдонида ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе шогирдлари бундан олдин Тогони 5:3 ҳисобида енгиб, Кот-д'Ивуар билан голсиз дуранг (0:0) ўйнаганди. Марокашликлар эса ўз навбатида Тогони 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Кот-д'Ивуарга 2:3 ҳисобида ютқазишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар