UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  10 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  5 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6

Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи: "Руминия каби кучли рақибларга қарши ўйинлар биз учун жуда фойдали" Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи: "Руминия каби кучли рақибларга қарши ўйинлар биз учун жуда фойдали"

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси «Turkish Women's Cup 2019» халқаро мусобақасида Руминияга қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

 Ўйиндан кейин терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун терма жамоамиз футболчилари жуда яхши ҳаракат қилишди. Аввалги ўйинда Ҳиндистонни мағлубиятга учратгандик. Афсуски, бугун мағлуб бўлдик. 37-дақиқада рақиб имкониятндан унумли фойдаланиб, гол киритишга муваффақ бўлди. Шогирдларимнинг бугунги ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак. Бугунги ўйинда ҳакамлик жуда ёмон бўлди. Youtube сайтида мазкур ўйин видеоси бор. Истаганлар кириб кўришлари мумкин. Агар ҳакамлар адолатли бўлишганда, бугунги натижа умуман бошқача ҳам бўлиши мумкин эди. Аммо биз натижа учун ўйнамадик. Асосий мақсадимиз шундай ўйинларда асосий таркибни шакллантириб олишдан иборат. Руминия каби кучли рақибларга қарши ўйинлар биз учун жуда фойдали.

Олдимизда Олимпиада саралаши баҳслари кутиб турибди. «Turkish Women's Cup 2019» халқаро мусобақаси орқали бўлажак саралаш ўйинларига тайёргарлик кўряпмиз. Ўз ўрнида, бизга мана шундай мусобақаларда қатнашиб, муносиб тайёргарлик кўриш учун етарлича шарт-шароит яратиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Худо хоҳласа, Олимпиада саралашида яхши қатнашиб, Токио-2020 мусобақасига йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - деди Баҳром Норсафаров.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика