Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда илк машғулотини ўтказди
02 янв 2020 19:53
Янгиликлар
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда илк машғулотини ўтказди
Мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини 16 декабрь – 1 январь оралиғида БААда олиб борган Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз бугун Таиландга етиб келишди.
Терма жамоамиз эртага Бангкокда мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйинини ўтказади. Унда олимпиячиларимизга Қатар олимпия термаси рақиблик қилади. Учрашув “SCG Stadium” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Бугун эрта тонгда Бангкокка етиб келган терма жамоамиз тушдан сўнг мазкур стадионнинг захира майдонида машғулот ўтказди.
Таъкидлаш жоиз, Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк расмий учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар