UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  0 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  2 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  7 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  15 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўзбекистон - "Окленд Сити" 0:0 Янгиликлар

Ўзбекистон - "Окленд Сити" 0:0

Айни пайтда Дубайда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Янги Зелландиянинг "Окленд Сити" клубига қарши баҳс олиб боряпти.

Мазкур учрашувнинг иккинчи бўлимини матнли кўринишда эътиборингизга тақдим этамиз.

Окленд Сити - Ўзбекистон 0:0

"Окленд": Тамати Уильямс, Такуя Ивата, Марио Билен, Ангел Берланга, Жон Ирвинг, Тим Пэйн, Райан Де Ври, Иван Виселич, Марко Жоржевич, Эмилиано Тейд, Фабрицио Тавано.

Захира: Жейкоб Спунли, Саймон Армс, Жеймс Притчетт, Кем Линдси, Луи Каунтер, Эндрю Милни, Сэм Бурфут, Дай Вук Ким, Дэвид Брауни.

Мураббий: Рамон Трибулье

Ўзбекистон: Нестеров, Шораҳмедов, Муллажонов, Исмоилов, Мерзляков, Шодиев, Искандеров, Иброҳимов, Мурзоев, Сергеев, Рашидов.

Захира: Суюнов, Тўраев, Йўлдошев, Кримец, Муҳаммадиев, Сайфиев, Тўраев, Ибрагимов, Ҳасанов, Олимов, Кападзе.

Мураббий: Миржалол Қосимов


46. Иккинчи бўлим бошланди.

48. Райан де Фризнинг ҳужумини ҳимоячиларимиз бартараф этишди.

49. Огоҳлантириш. Жон Ирвинг ҳужумимизни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Вакилларимиз жуда ҳам қулай имкониятга эга бўлдилар. Жарима зарбаси.

50. Жамшид Искандеров чап оёғида жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ Тамати Уильямс қийинчиликсиз тўпни қайтарди.

54. Энди жарима зарбасини тепиш навбати рақибларимизда. Райан де Фриза ўзини синаб кўрди. Аммо бари бекор.

58. Нестеров айнан шу дақиқада жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

59. Ўзбекистон терма жамоасининг таркиби тўлиқ ўзгарди. Майдонга Суюнов, Тўраев, Йўлдошев, Кримец, Муҳаммадиев, Сайфиев, Тўраев, Иброҳимов, Ҳасанов, Олимов ва Кападзе тушди. Бу орада "Окланд" бир маротаба дарвозамиз тўсинини пойлади. .

62. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Дай Вук Кимни Шавкат Саломов қўполлик билан йиқитди ва футболчи майдонни тарк этишга мажбур. Оёғи жиддий шикаст еган кўринади.

65. Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи ўйини бўлганлиги боис, ўйин "ўхшамаяпти". Иккинчи йиғинда ҳаммаси бошқача бўлишига ишонамиз. Боиси унда аксар легионерлар ҳам келишади.

76. Жон Ирвинг жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Жонли девордан 4 нафар футболчимиз ўрин олди. Ирвингни бу сафарги зарбаси ҳам омадсиз.

80. Ўйин темпи икки томонда ҳам суст. Шу боистўп асосан майдон марказида.

82. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Наврўз Алимов ўйин тизгинини ўз қўлига олишга ҳаракат қиляпти. 

88. Фабрицио Тавано чап қанотдан икки нафар футболчимизни алдаб жарима майдончаси ичига кириб борди ва тўпни ҳаволатиб иккинчи қисмга узатди. Аммо очиқ қолган дарвозани ишғол қилиш учун "ОС"дан футболчи йўқ эди.

90. Бўлди, ўйин тугади! Ҳакам бир дақиқа ҳам қўшиб бермади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика