UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  0 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  9 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  67 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  46 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  185

Ўзбекистон мухлислар клуби кечаги ўйин ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон мухлислар клуби кечаги ўйин ҳақида

Аввало барчангизни муносиб ғалаба билан табриклайман! Айниқса йигитларимизга тасанно, улар Греция билан бўлган учрашувда ўзларидан кутилганиданда яҳши ўйин кўрсатдилар.
Туркиядаги мухлислар ҳақида хабар ёзмаганимизга ҳам анча бўлди. Сабаби Уругвай билан бўлган учрашувдан кейин “тарвузларимиз қўлтиғимиздан тушгандек” эди, шукурким бу мағлубият Греция билан бўлган ўйиндан сўнг ҳудди тренерский тактикадек туйилди.

Демак янгиликларга ўтамиз Анталиядаги учрашувдан сўнг аксарият мухлислар Ўзбекистонга қайтиб кетишди. 80га яқин ватандошларимиз эса Истанбулда ярим финал баҳсини кутиб туришибти аллоҳ насиб қилса Истанбулда яна бирлашамиз, Анталиядан Газиантеп шаҳрига фақат автобусда борса бўлар экан ва йўлдаги вақт 14 соатни ташкил этади.

11 кишидан ташкил топган мухлислар 30 июнь куни кеч соат 19:30да Газиантепга йўлга чиқдик ва тонг соат 9:00да манзилга етиб келдик.

Шаҳар тоғ ҳудудида жойлашган бўлсада об-ҳавоси Ўзбекистонни эслатади. Шаҳар гавжум аксарият аҳоли курд миллатига мансуб лекин кўпчилик турк тилида суҳбатлашишар шаҳар кўчаларида Сурия рақамларида ҳаракатланувчи автомашиналар ҳам учраб туради.

Эгнимизда Ўзбекистон ёзувли футболкани кўрган маҳаллий аҳоли футбол куни биз албатта сизларга мухлислик қиламиз Юнонистонни енгасиз, деб далда бўлишарди,  мана ҳаяжон ила кутилган 2 июль санаси ҳам келди, соат 15:00 биз жойлашган меҳмонхонадан стадионга қадар 1 километрлик масофа ва биз бу масофани пиёда босиб ўтишга аҳд қилдик. Барчамиз Ўзбекистон рамзларидаги кийим бошларимизни кийиб ноғораларни чалиб стадион сари йўлга чиқдик, барчаси биз кутганданда аъло даражада кечди Газиантеп кўчаларида барча бизни қўллаб-қувватларди, автоуловлар эса тинимсиз сигнал чалишиб бизни олға чорлашарди, стадионга келганимизда кўплаб “Газиантепспор” мухлислари бизга қўшилишди!

Жамоамиз автобусини қайси йўлдан стадионга киришини билиб олдиндан режалаштирган энг муҳим вазифамизни бажариш ҳаракатини қилдик, биринчи бўлиб стадионга греклар автобуси кириб келди уларни чиройли дўстона қарсаклар билан кутиб олдик, орадан 3-4 дақиқа ўтиб Ватанимиз жамоаси автобуси ҳам кириб келди. Биз олдиндан тайёрлаб қўйилган бироз қўпол сўзлар ёзилган бўлсада ЙИГИТЛАРНИ ВАТАН УЧУН ОЛҒА ЧОРЛОВЧИ БАННЕРни кўтардик ва уни деярли барча футболчилар ўқишди!

Баннерда Улар бугун 30 000 000 ўзбекистонликлар учун майдонга тушишларини англатувчи сўзлар ва рус тилида "УМРИ, НО ПОБЕДИ" деган ёзувлар бор эди. Албатта биз баннеримиз иш берди демоқчи эмасмиз!

Эсингизда бўлса Гуанжоуда бўлган Осиё ўйинларида ҳам олимпия терма жамоамиз 1/8  финалига гуруҳдан 3-ўрин билан чиқганида худди шунга ўхшаш баннер ёзган эдик! Буни ҳам бир яхши ниятда ёздик. Ўйин вақтида эса стадионга ташриф буюрган туркиялик мухлисларнинг барчаси биз билан бирга ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН дея жамоамизни қўллаб-қувватлашди. БАРЧАМИЗГА БУЮК ҒАЛАБАЛАРДАН БИРИ МУБОРАК БЎЛСИН !!!

Энди биз 3 июль куни Газиантепдан 600 километр узоқда жойлашган Ризо шаҳрига йўл оламиз. У ерда Францияга қарши 1/4 финал учрашувида жамоамизнинг ҳақиқий 12-ўйинчиси бўлишга ҳаракат қиламиз.

Барчангизга хурмат ва эҳтиром билан бир гуруҳ Ўзбек мухлислари.


Абдураҳмон Фозилов Газиантеп шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика