Ўзбекистон МТЖ Дубай шаҳрида Иорданияга қарши ўйнайди
08 янв 2021 12:51
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ Дубай шаҳрида Иорданияга қарши ўйнайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини февраль ойида ташкил этилади.
Вадим Абрамов бошчилигидаги Миллий жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режа остига олинган.
Хусусан, 15 февраль куни МТЖ аъзолари БАА футбол ассоциацияси майдонида Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Қолган икки ўртоқлик учрашуви учун рақиб жамоалар билан музокаралар давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар