UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари учун Дубайда ўзбекона тадбир ташкил этилди Янгиликлар

​Ўзбекистон МТЖ аъзолари учун Дубайда ўзбекона тадбир ташкил этилди

Бугун Ўзбекистон МТЖ аъзолари Дубай шаҳрида навбатдаги машғулотни ўтказишди. Машғулотдан кейин футболчилар учун "Crowne Plaza" меҳмонхонасида ўзбекона тадбир ташкил этилди.

ЎФА Матбуот хизматининг маълумотига қараганда, тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФА мутасаддилари ва Осиё Кубогини ёритиш учун Ўзбекистондан ташриф буюрган ОАВ ходимлари иштирок этишди. Умид Аҳмаджонов футболчилар билан учрашув чоғида уларга Уммонга қарши ўйинда қозонилган ғалаба учун миннатдорчилик билдириб, бу ёғига ҳам бўшашмасдан ҳаракат қилиш кераклигини, бутун ўзбек халқи терма жамоамиздан ғалабалар кутаётганини айтиб ўтди. Шундан сўнг миллий терма жамоамиз устози Эктор Купер ОФК томонидан тақдим қилинган Осиё Кубоги бош соврини сувенирини Умид Аҳмаджоновга топширди. ЎФА 1-вице-президенти ушбу Кубокнинг ҳақиқийсини Тошкентга олиб бориш миллий терма жамоамизга насиб қилишини тилади.

Тадбирга йиғилганларга ЎФА Матбуот хизмати томонидан тайёрланган футболчиларимизнинг руҳиятини кўтарадиган  видео намойиш қилинди.
Кейин эса эстрадимиз юлдузлари Жаҳонгир Фозилжонов, Қиличбек Мадалиев ва Шуҳрат Воҳидов каби санъаткорлар ўз куй қўшиқлари билан йиғилганлар хуш кайфият бахш этишди.

Тадбир сўнггида эса футболчи, мураббий ва ОАВ ходимларига ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланган ўзбек таомлари шоҳи - палов тортилди.
Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад юртдан узоқда бўлган футболчиларнинг Ватанга бўлган соғинчларини бир оз бўлсада камайтириш, муҳим ўйин олдидан уларнинг кайфиятини кўтариш, бир оила сифатида жипслаштириш ва келгуси ғалабалар сари руҳлантиришдан иборат.


Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика