UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  2 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  3 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  5 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  10 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Ўзбекистон МТЖ 15 йиллик танаффусдан кейин Қозоғистон билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ 15 йиллик танаффусдан кейин Қозоғистон билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 ноябрь куни Тошкентда Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар берди.

Бугунги кунда Қозоғистон терма жамоасини россиялик мутахассис Магомед Адиев бошқариб бормоқда. Адиев фаолияти давомида "Анжи", "Аҳмат", "Чайка", "Шахтёр" (Қозоғистон) каби клубларда ишлаган. 

Қўшниларимиз ФИФА рейтингида 113-ўринда боришмоқда.

Бугунги кунда Қозоғистон терма жамоасида Бахтиёр Зайнутдинов (ЦСКА, Россия), Юрий Логвиненко ("Актобе"), Исломбек Куат ("Астана"), Ян Вороговски ("Моленбик Брюссель", Бельгия) ва Сергей Малий ("Тобол") каби машҳур футболчилар бор.


Қозоғистон 2022 йилда 8та ўйин ўтказди ва 6тасида ғолиб бўлди ва 2 марта мағлуб бўлди. УЕФА Миллатлар лигасининг "C" лигасида қатнашган Қозоғистон Озарбайжон, Словакия ва Беларусь ўрин олган гуруҳда 13 очко тўплади ва биринчи ўрин билан "B" лигасига кўтарилди.


Қозоғистоннинг 2022 йилдаги барча ўйинлари:  
24 март Молдова - Қозоғистон 1:2
29 март Қозоғистон - Молдова 0:1 (пенальтилар серияси: 5:4)
3 июнь Қозоғистон - Озарбайжон 2:0
6 июнь Словакия - Қозоғистон 0:1
10 июнь Беларусь - Қозоғистон 1:1
13 июнь Қозоғистон - Словакия 2:1
22 сентябрь Қозоғистон - Беларусь 2:1
25 сентябрь Озарбайжон - Қозоғистон 3:0


Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари бугунга қадар ўзаро 6 марта ўйин ўтказишган. Икки марта Ўзбекистон, бир марта Қозоғистон ғолиб бўлган. 3 марта томонлар дуранг қайд этишган.

Сўнгги марта бу жамоалар ўртасидаги тўқнашув 2007 йилда бўлиб ўтган. "Алма ТВ" кубоги доирасида ўтган баҳс жанжаллар билан ёдда қолган ва 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ўшанда вакилларимиз бош ҳакамнинг қарорларидан норози бўлишган ва якунда Анвар Солиев қизил карточка олиб майдонни тарк этган.


Иккала жамоа ўртасидаги барча ўйинлар:

16.07.1992 Қозоғистон - Ўзбекистон 1:0
14.10.1992 Ўзбекистон - Қозоғистон 1:1
13.04.1994 Ўзбекистон - Қозоғистон 1:0
20.09.1997 Қозоғистон - Ўзбекистон 1:1
25.10.1997 Ўзбекистон - Қозоғистон 4:0
11.03.2007 Қозоғистон - Ўзбекистон 1:1



Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика