UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  3 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  20 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги Яман ҳамда Филиппин терма жамоаларига қарши ўйинлар учун 30 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Таркибга миллий терма жамоа сафида 83та ўйин ўтказган Александр Гейнрихнинг мамлакатнинг асосий жамоаси сафига яна чақирув олгани эътиборга молик. Шу билан бирга Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг ҳам чақирилгани жамоа ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтиришига хизмат қилади.

Самвел Бабаян терма жамоага бош мураббий қилиб тайинланганидан кейин ташкил этилган июль ойидаги йиғиндан фарқли ўлароқ, бу сафар хорижда фаолият олиб бораётган футболчилар ҳам жалб этилган. Шунингдек, аввалги йиғинда иштирок этмаган футболчилардан Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олган.

Икки муҳим ўйин олдидан ўтказиладиган йиғинга чақирилганлар орасида миллий терма жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган футболчи — Сервер Жепаровдир. У шу кунга қадар мамлкат бош жамоаси сафида 107 бор майдога тушиб, 23 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринда Игнатий Нестеров. У миллий терма жамоа дарвозасини 91 ўйинда қўриқлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон ва Осиё чемпионатининг қўшма саралаш босқичи доирасида 3 сентябрь куни Тошкентда Яман терма жамоасини қабул қилади. Бу учрашувдан беш кун ўтиб, Самвел Бабаян шогирдлари сафарда Филиппин терма жамоасига қарши ўйнайди. Бу икки ўйинга тайёргарликни терма жамоа 27 августдан бошлайди.

Дарвозабонлар

№              
Исм-шарифи                  
Туғилган сана           
Клуби              
МТЖдаги ўйин             

ва голлари                

1 Александр Лобанов   
04.01.1986                 
“Пахтакор”        
0/0
2 Игнатий Нестеров 20.06.1983 “Локомотив”                         
92/-100
3 Элдор Суюнов 12.04.1991 “Насаф” 11/-4

Ҳимоячилар

№             
Исм-шарифи            
Туғилган сана            
Клуби МТЖдаги ўйин          

ва голлари             

4 Александр Мерзляков    
30.10.1986 “Пахтакор” 4/0
5 Даврон Хошимов 24.11.1992 “Пахтакор” 4/0
6 Егор Кримец 27.01.1992 “Пахтакор” 9/2
7 Анзур Исмоилов 21.04.1985 “Чангчун Ятай” (Хитой)        
68/1
8 Ислом Тўхтахўжаев 30.10.1989 “Локомотив” 41/1
9 Шерзод Аъзамов 14.01.1990 “Насаф” 0/0
10 Шавкат Муллажонов 19.01.1986 “Локомотив” 39/0
11 Виталий Денисов 23.02.1987 “Локомотив” (Россия) 57/1
12 Фаррух Сайфиев 17.01.1991 “Насаф” 13/0

Ярим ҳимоячилар

№             
Исм-шарифи Туғилган сана           
Клуби МТЖдаги ўйин

ва голлари       

13 Одилжон Ҳамробеков    
13.02.1996 “Насаф” 0/0
14 Шухрат Муҳаммадиев 24.06.1989 “Насаф” 12/0
15 Одил Аҳмедов 25.11.1987 “Краснодар” (Россия) 70/12
16 Сервер Жепаров 03.10.1982 “Ульсан” (Жанубий Корея) 107/23
17 Азизбек Ҳайдаров 08.07.1985 “Аш-Шабоб” (С. Арабистони)  
69/0
18 Владимир Козак 12.03.1993 “Пахтакор” 4/0
19 Фозил Мусаев 02.01.1989 “Сепаҳон” (Эрон) 20/0
20 Сардор Рашидов 14.06.1991 “Ал-Жаиш” 24/7
21 Санжар Турсунов 29.12.1987 “Ворскала” (Украина) 47/5
22 Станислав Андреев 06.05.1988 “Пахтакор” 28/1
23 Жавоҳир Соҳибов 01.03.1995 “Пахтакор” 0/0
24 Жасур Ҳасанов 02.08.1983 “Локомотив” 42/2
25 Санжар Шоаҳмедов 23.09.1990 “Локомотив” 1/0

Ҳужумчилар

№             
Исм-шарифи Туғилган сана          
Клуби               
МТЖдаги ўйин

ва голлари

26 Илҳом Шомуродов 28.03.1984 “Насаф” 0/0
27 Александр Гейнрих 06.10.1984 “Ордабаси”                         
83/28
28 Темурхўжа Абдуҳолиқов  
25.09.1991 “Локомотив” 1/0
29 Игорь Сергеев 30.04.1993 “Пахтакор” 19/6
30 Элдор Шомуродов 29.06.1995 “Бунёдкор” 0/0

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика