Ўзбекистон миллий терма жамоасида янги мураббий иш бошлади
21 мар 2021 17:12
Янгиликлар
Ўзбекистон миллий терма жамоасида янги мураббий иш бошлади
22 март куни Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлайди.
Шу йил бошида футболчилик фаолиятини якунлаган тажрибали ҳимоячи Анвар Ғофуров миллий терма жамоамиз мураббийлар штабида иш бошлади. У Вадим Абрамовга ёрдам беради. Бу ҳақда championat.asia ЎФА матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Анвар Ғофуров 1982 йилда Самарқандда туғилган. Футболчилик фаолиятини 2000 йил Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасида бошлаган ўйинчи шу кунга қадар "Динамо", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Машъал", "Бунёдкор" ва "Обод" жамоаларида тўп тепган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар