UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 21:13Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Коняспор" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  7 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  78 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  48 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   4 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  39 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  92 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  11 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   6

Ўзбекистон миллий чемпионати бошланишига 3 кун қолди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий чемпионати бошланишига 3 кун қолди

Теглар :  Олий лигаПФЛ
Футбол бўйича XXVI Ўзбекистон миллий чемпионати старт олишига 3 кун қолди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган “Бунёдкор” ва “Насаф” клублари учун мавсум эртароқ бошланди.

Ушбу жамоалар ОЧЛ–2017 мусобақасида иштирок этишмоқда. “Насаф” плей-офф босқичидан ўта билмади. Гуруҳ босқичида қатнашаётган “Локомотив” ОЧЛдаги 2-ўйинини ўтказди, “Бунёдкор” эса 2-тур учрашувини бугун олиб боради.

Ўзбекистон чемпионати янги мавсуми бошланишидан аввал “Бунёдкор” стадиони матбуот анжуманлари залида 24 февраль куни Олий Лига клубларининг матбуот котиблари учун семинар ўтказилди.

Унда медиа жараёнлар, маркетинг, келишилган ўйинларга қарши кураш ва бошқалар ҳақида тегишли маълумотлар берилди. Семинар якунида барча иштирокчиларга сертификат топширилди.

Янги мавсум учун аккредитациядан ўтган ОАВ ходимлари ўз аккредитация карточкаларини 2 март куни олиб кетишлари мумкин бўлади. Қуйида Олий Лига–2017 1-туридан ўрин олган учрашувлар анонси келтирилган.

Олий Лига–2017, 1-тур

3 март, шанба

“Машъал” – “Локомотив”
“Пахтакор” – “Қизилқум”
“Металлург” – “Динамо”

4 март, якшанба
“Шўртан” – “Нефтчи”
“Навбаҳор” – “Обод”
“Қўқон-1912” – “Насаф”
“Бухоро” – “Олмалиқ”
“Бунёдкор” – “Сўғдиёна”

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика