UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Ўзбекистон миллий чемпионати бошланишига 3 кун қолди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий чемпионати бошланишига 3 кун қолди

Теглар :  Олий лигаПФЛ
Футбол бўйича XXVI Ўзбекистон миллий чемпионати старт олишига 3 кун қолди.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони “Локомотив” ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган “Бунёдкор” ва “Насаф” клублари учун мавсум эртароқ бошланди.

Ушбу жамоалар ОЧЛ–2017 мусобақасида иштирок этишмоқда. “Насаф” плей-офф босқичидан ўта билмади. Гуруҳ босқичида қатнашаётган “Локомотив” ОЧЛдаги 2-ўйинини ўтказди, “Бунёдкор” эса 2-тур учрашувини бугун олиб боради.

Ўзбекистон чемпионати янги мавсуми бошланишидан аввал “Бунёдкор” стадиони матбуот анжуманлари залида 24 февраль куни Олий Лига клубларининг матбуот котиблари учун семинар ўтказилди.

Унда медиа жараёнлар, маркетинг, келишилган ўйинларга қарши кураш ва бошқалар ҳақида тегишли маълумотлар берилди. Семинар якунида барча иштирокчиларга сертификат топширилди.

Янги мавсум учун аккредитациядан ўтган ОАВ ходимлари ўз аккредитация карточкаларини 2 март куни олиб кетишлари мумкин бўлади. Қуйида Олий Лига–2017 1-туридан ўрин олган учрашувлар анонси келтирилган.

Олий Лига–2017, 1-тур

3 март, шанба

“Машъал” – “Локомотив”
“Пахтакор” – “Қизилқум”
“Металлург” – “Динамо”

4 март, якшанба
“Шўртан” – “Нефтчи”
“Навбаҳор” – “Обод”
“Қўқон-1912” – “Насаф”
“Бухоро” – “Олмалиқ”
“Бунёдкор” – “Сўғдиёна”

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика