UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  4 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  1 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  0 08:44"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчини тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  4 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  7 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0

Ўзбекистон махсус олимпия жамоасини “Gothia Cup” мусобақасига кузатиш маросими ўтказилди Янгиликлар

Ўзбекистон махсус олимпия жамоасини “Gothia Cup” мусобақасига кузатиш маросими ўтказилди

Теглар :  Gothia Cup
2018 йил 13 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг анжуманлар залида Швециянинг Гетеборг шаҳрида ўтказиладиган “Gothia Cup” махсус футбол мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетаётган махсус олимпия жамоасини кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров, мураббийлар штаби, футболчиларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кузатув маросимида сўзга чиққан ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров барча футболчиларга ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг табригини етказиб,  уларга бўлажак мусобақада омад ёр бўлишини тилашди. Шунингдек, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига умид билдириб ўтишди.

Ўз ўрнида футболчилар номидан сўзга чиққан Аббос Маҳкамов кўрсатилаётган эътибор ва билдирилаётган ишонч учун раҳбариятга миннатдорчилик изҳор қилиб, мусобақа юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ваъда бериб ўтди.


“Gothia Cup” ёшлар футбол мусобақаси Швециянинг Гетеборг шаҳрида ҳар йили ўтказилиб, унда дунёнинг 80та давлатидан ташриф буюрган ёшлар ва қизлар жамоалари иштирок этишади. Иштирокчилар сонига кўра бу турнир дунёдаги энг йирик мусобақалардан бири ҳисобланди. 1975 йилдан бери ўтказиб келинаётган бу мусобақада шу кунга қадар 80 дан ошиқ давлатлардан 1 750 жамоа ва 37 000 дан зиёд спортчилар иштирок этишган.

Ушбу мусобақа бир ҳафта давом этиб, Гетеборг шаҳрининг асосий тадбирига айланади. Шаҳардаги 110 та майдонда 4 500 та ўйин ўтказилиб 300 000 дан зиёд томошабин ташриф буюради.

Бу йилги мусобақада 12 та давлатдан ташриф буюрган 25 та жамоа, хусусан Ўзбекистон махсус олимпия жамоаси ҳам қатнашади.

Жамоамиз жорий мусобақада тўртинчи марта иштирок этади. Футболчиларимиз шу кунга қадар бўлиб ўтган мусобақаларда кетма-кет 3 маротаба юртимизга кумуш медаллар билан қайтишган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика