UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  6 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  7 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  16 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади Янгиликлар

Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа жонли эфирда ташланади

18 апрель куни Ўзбекистон кубогининг 1/32 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

“Спорт” телеканали билан келишувга кўра, мазкур қуръа жараёни соат 16:00да бошланадиган “Гол” кўрсатуви давомида амалга ошади.

2019 йилги мавсумда ЎзПФЛ Суперлига учун 14, А Про-лигаси учун 8 ҳамда В Про-лигаси учун жами 16 та клубни рўйхатдан ўтказди. Ўзбекистон кубогида мазкур жамоалардан фақатгина “Бунёдкор-2” ҳамда “Андижон-2” жамоалари иштирок этмайди. Улар фарм-клуб мақомида бўлгани сабабли, фақатгина В Про-лига учрашувларидагина қатнаша олади.

1/32 финал учрашувлари тақвимда 30 апрель ҳамда 1 май кунлари ўтказилиши аввалдан белгилаб қўйилган. Унга қадар эса 19 апрель куни Ўзбекистон кубоги учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтади. Шарқий минтақадан саралашда “Чиғатой” ҳамда “Яшнобод” клублари ўзаро ўйин билан иштирок этади. Ғарбий минтақада эса Навоий ҳамда Бухоронинг “Иттифоқ” жамоалари ўзаро куч синашади. Мазкур учрашувлар ғолиби 1/32 финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Улар сафига кейинги босқичда В Про-лиганинг “Янгиер”, “Ғиждувон”, “Локомотив-БФК”, “Рубин”, “Зарангари”, “Орол”, “Турон”, “Раш-Милк”, “Зомин”, “Зирабулоқ” клублари қўшилади. Жами 12 та клуб олти жуфтликка ажратилади. Босқич ғолиблари 1/16 финал чиптасини қўлга киритади.

1/16 финалдан бошлаб мусобақага Суперлиганинг 10 ҳамда А Про-лиганинг 8 жамоаси қўшилади. 1/8 финалдан бошлаб эса “Локомотив”, “Пахтакор”, “Навбаҳор” ва АГМК жамоалари турнирдаги иштирокини бошлайди.

2019 йилда мазкур турнирда ҳар бир босқич фақатгина 1 та учрашувдан иборат бўлади. Ғолиб асосий ва қўшимча дақиқаларда аниқланмаса, пенальтилар серияси ёрдамга келади. Қуръа маросимлари Спорт-ТВ орқали жонли намойиш этиб борилади. Қуръада барча жамоалар битта саватга солинади. Биринчи чиққан жамоа мезбон, иккинчиси унинг меҳмони бўлади.

Фақатгина бир жиҳатга эътибор қилиш керак. Стадионлар бўйича талабга кўра, агар мезбон жамоанинг стадиони Ўзбекистон кубоги учрашувлари талабида бўлмаса, мазкур жамоа қуръадан кейинги уч кун ичида ёки талаб даражасидаги майдон топиши ё бўлмаса меҳмон жамоа майдонида тўп суриши керак бўлади. В Про-лигасининг майдони талаб даражасида бўлган клублари уйига Суперлиганинг энг яхши жамоалари ҳам ташриф буюриши мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика