Ўзбекистон кубогида ҳакамлар қандай ишлади? Россиялик собиқ ҳакамнинг таҳлили
26 авг 2022 20:46
Янгиликлар
Ўзбекистон кубогида ҳакамлар қандай ишлади? Россиялик собиқ ҳакамнинг таҳлили
"Бунёдкор" - "Локомотив"
Менинг ва ҳамкасбларимнинг фикрича, гол аниқ ҳолда урилди. Тўп киритган "Локомотив" футболчиси рақиб саломатлигига хавф туғдирадиган ҳаракат амалга оширмаган. Ҳимоячининг тўп учун курашга киришишда кечиккани яққол намоён бўлган. Қолаверса, ҳимоячи ҳам ўзи учун хавфли ҳаракат қилди: у тўпга тегиниш учун бошини пастга эгди. Гол тўғри ҳисобга олинган.
"Бунёдкор" - "Локомотив"
Агар тўқнашувнинг жиддий оқибатлари бўлмаса, у ҳолда ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин. Ўйинчи тўп учун ўйнашга ҳаракат қилди, лекин хавфли равишда оёғини кўтарди ва у рақибнинг юзига тегди. Бироқ ҳимоячининг ҳаракатида тезлик юқори эмас, шунингдек, рақибга тўғридан-тўғри зарба берилгани йўқ. Умуман олганда, ҳакамнинг қарори қонуний. Бу ҳолат тўғридан-тўғри четлатиш эмас, балки иккинчи сариқ карточкага асос бўлади.
"Олимпик" – "Навбаҳор"
“Навбаҳор” устози ҳакамнинг қароридан норозилигини имо-ишоралари ва сўзлари билан билдирмоқда, бу ҳаракат камида сариқ карточкага лойиқ. Агар ҳакам тўғридан-тўғри ҳақорат қилинган бўлса, бу қизил карточка дегани, бироқ биз трансляция орқали нима гап-сўзлар бўлганини тушуна олмаймиз.
"Олимпик" – "Навбаҳор"
“Навбаҳор”нинг жарима майдончасида рақиб футболчисининг оёғига тегиниш бўлса, бу жуда юзаки ҳаракат ҳисобланади. Бу вазиятда футболчи фақат ўз хоҳиши билан йиқилди, яъни оёқни йиғиб оладиган ажойиб симуляция содир этилди. Бу ҳаракатлари билан “Олимпик” футболчиси ҳакамни алдамоқчи бўлди ва спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ эди. Ҳакам бу ерда сариқ карточка кўрсатмай хатога йўл қўйди.
АГМК – "Металлург"
АГМК футболчиси телбаларча ҳаракат қилади - у рақибга жароҳат етказиб қўйиш ҳақида ўйламади ҳамда хавфли подкат ташлади. Сариқ карточка тўғри кўрсатилган, четлатиш ҳақида эса гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Қизил карточкага тортадиган ҳеч қандай мезон кўринмаган.
АГМК – "Металлург"
Пенальти белгилаш учун асослар бор эди, чунки "Металлург" ҳимоячиси қўли билан рақибнинг ортидан очиқчасига тегинди. Бироқ бу имконият маълум чегарага эга ва бунда кўп нарса ҳакамнинг қарор қабул қилишига боғлиқ. Агар ҳакам бутун ўйин давомида шундай эпизодларда ўйинни давом эттиришга рухсат берган бўлса, унинг қарорига қўшилиш мумкин. Албатта, бу вазиятда рақибга тегиниш ҳаракати содир этилди. Аммо бундай вазиятда ҳакам ушбу қоидабузарликнинг даражасини баҳолайди. АГМК футболчиси рақиб футболчисининг тегиниши натижасида йиқилдими ёки ортида рақибнинг қўли борлигини ҳис қилиб, ўз ихтиёри билан чиройли йиқилиш санъатини амалга оширдими? Россияда бундай вазиятлар бошқача баҳоланади, аммо яқинда бизнинг ҳакамларимизга оддий тегинишлар учун ҳуштакбозлик қилмаслик тавсия қилинди.
Фикрлар