UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қадар босиб ўтилган йўл Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Ярим финалга қадар босиб ўтилган йўл

Бугун ва эртага Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.

Финалга чиқиш учун бир қадам қолди. Ярим финалга қадар барча рақибларини мағлуб этган “Қўқон-1912”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” ҳамда АГМК клублари етиб келишганини мухлисларимиз жуда ҳам яхши билишади.  Улардан иккитаси юқори олтиликда, қолган иккитаси қуйи олтиликда иштирок этишмоқда.

Хабарингиз бор, бу йилдан мамлакат кубогининг барча босқич ўйинлари битта учрашувдан иборат бўлмоқда. Бундан ташқари ҳар бир босқичга алоҳида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа жараёнида ҳеч бир клубга енгиллик тақдим этилмади ва исталган клубга исталган рақиб тўқнаш келиши мумкин бўлди. Шу боисдан ҳам мухлислар чорак финалнинг ўзида “Пахтакор” – “Локомотив” учрашувининг гувоҳига айланишди. Айнан янги формат сабабли ПРО-лиганинг бир йўла икки клуби чорак финалга қадар етиб боришди.

Ўқувчиларимиз эътиборига клубларнинг ярим финалга қадар босиб ўтган йўлларини тақдим этамиз.
 
"Қўқон-1912" (гол урганлар: Суҳроб Бердиев 2та, Баҳодир Акрамов, Мурод Холмуҳаммедов, Қувондиқ Рўзиев, Баҳодир Пардаев, Игорь Таран)

Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги жамоа Ўзбекистон кубогининг 1/16 финалидан бошлади. Қўқонликлар Зоминда ПРО-лига иштирокисига қарши ўйнашди. Айтиш мумкинки "Қўқон-1912" учун айнан мана шу босқич охиргиси бўлиши мумкин эди. Сабаби ўйиннинг 77-дақиқасида мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди. Сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирган қўқонликлар қўшимча таймларда аниқроғи 116-дақиқада учинчи голни уриб кейинги босқчига йўл олишганди.

Эътиборлиси нимчорак финалда ҳам "Қўқон-1912" ирода намойиш этганди. Ўз майдонида "Нефтчи" билан баҳснинг бошида гол қўйиб юборган Ҳасанов шогирдлари биринчи таймнинг ўзида ҳисобни тенглаштиришди. Бироқ иккинчи таймда ҳисоб ўзгармади. Ғолибни аниқлаш учун қўшимча таймлар белгиланди. 113-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг пенальтидан урган голи эвазига чорак финалга чиққанди.

Яқиндагина ўтган чорак финалда "Қизилқум" ҳар бир бўлимда биттадан урилган гол эвазига доғда қолдирилди. Эътиборлиси бу сафар қўшимча таймларга мурожаат қилинмади.



АГМК (гол урганлар: Зафар Полвонов, Отабек Зокиров, Йован Жокич, Камолиддин Мурзоев, Владимир Бубанья, Жасур Ҳасанов)

Олмалиқнинг АГМК клуби ҳам худди "Қўқон-1912" каби мусобақани 1/16 финалдан бошлади. Бу босқичда ПРО-лиганинг "Норин" жамоасига қарши баҳс тақдирини Полвоновнинг урган ягона голи ҳал қилганди.

Кейинги босқчида АГМК жиддийроқ рақиб "Насаф" билан тўқнаш келди. Биринчи таймнинг ўзида иккита гол урган мезбонлар якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олишди.

Эътиборлиси АГМК учала босқични ҳам ўз уйида ўтказди. Бунда албатта қуръада жамоанинг омади келгани билан боғлаш мумкин. Чорак финалда олмалиқликлар жуда қийин ўйин ўтказишди. ПРО-лига иштирокичиси бўлган "Машъал"га қарши баҳсда ҳисобда ортда қолаётган жамоа сўнгги дақиқаларда мувозанатни тиклашди. Қўшимча таймлардагина иккита гол уриб ярим финалга йўл олишди.


 
"Пахтакор" (гол урганлар: Жасур Ҳакимов 2та, Жасур Яхшибоев 2та, Тиаго Безерра 2та, Баҳром Абдураҳимов, Достон Иброҳимов, Егор Кримец, Игорь Сергеев)

"Пахтакор" Ўзбекистон кубогига 1/8 финалдан қўшилди. Бу босқичда жамоа Олтиариқнинг "Ифтихор" клуби меҳмони бўлиши керак эди. Аммо ПРО-лига жамоаси уй стадиони талабга жавоб бермагани учун баҳс Тошкентда "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда "шерлар" 6:0 ҳисобида зафар қучишди.

Чорак финалда Шота Арвеладзе шогирдларига жиддийроқ рақиб тўғаноқ бўлди. Бу амалдаги кубок соҳиби "Локомотив" эди. Бироқ бу учрашувда ҳам "Пахтакор" рақибини йирик ҳисобда таслим қилди - 4:0. "Шерлар" фақат ярим финалдагина сафарда ўйин ўтказишади.


 
"Бунёдкор" (гол урганлар: Миржамол Қосимов 2та, Шаҳзодбек Нурматов)
Миржалол Қосимов бошчилигидаги "қалдирғочлар" 1/8 финалда ўз уйида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. Миржамол Қосимовнинг урган голи эвазига ғалаба қозонган "Бунёдкор" кейинги босқчига чиққанди.

Чорак финалда эса жамоа водийда меҳмон бўлди. ПРО-лигада иштирок этаётган "Андижон"га қарши баҳснинг биринчи таймида Миржамол Қосимов ҳамда Шаҳзодбек Нурматовнинг голлари меҳмонларга ғалаба келтирди - 2:1.

Миржалол Қосимов финалга чиқиш учун ўз уйида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги АГМК тўсиғидан ўтиши лозим бўлади.




ЯРИМ ФИНАЛЧИЛАР БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛ
1/16 финал

"Зомин" - "Қўқон-1912" 2:3
АГМК - "Норин" 1:0

1/8 финал
"Қўқон-1912" - "Нефтчи" 2:1
АГМК - "Насаф" 2:1
"Ифтихор" - "Пахтакор" 0:6
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 1:0

1/4 финал
"Қўқон-1912" - "Қизилқум" 2:0
АГМК - "Машъал" 3:1
"Андижон" - "Бунёдкор" 1:2
"Пахтакор" - "Локомотив" 4:0

Ярим финал
27 сентябрь

“Қўқон-1912” – “Пахтакор”

28 сентябрь
“Бунёдкор” – АГМК


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика