UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  10 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Локомотив"дан совуқ "душ" қабул қилиб олди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Локомотив"дан совуқ "душ" қабул қилиб олди

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасидаги "Локомотив" - "Қизилқум" қарама-қаршлигининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.


- Учрашув белгиланган вақтдан 15 дақиқа олдин бошланиб кетди.

"Локомотив" жамоасининг 6-дақиқа ташкил этган ҳужумини Марат Бикмаев аниқ зарбаси билан самарали якунлади - 1:0.

Жалолиддин Машарипов жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва ҳисобни 2:0га етказди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида "Локомотив"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми наф келтирди. Олег Зотеевнинг ошириб берган тўпини Диёр Туропов боши билан дарвозани нишонга олди ва ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

Танаффусга қадар бир дақиқа қолганида Жалолиддин Машариповдан ажойиб гол! Машарипов рақиб ҳимоясидаги уч футболчини жуда чиройли тарзда алдаб ўтди ва дарвозабонни устидан тўпни ташлаб қўйиб, таблодаги ҳисобни - 4:0га келтирди.

- Биринчи тайм тугади. Ҳозирча мезбонлар меҳмонларни аяб ўтиришаётгани йўқ.

- Иккинчи бўлим бошланди.

Диёр Туропов ўзининг ажойиб зарбаси билан дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди - 5:0.

Учрашув тўлиқ майдон эгаларининг устунлиги остида ўтди. "Қизилқум" "Локомотив"га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.

Шу тариқа "Локомотив" жамоаси нимчорак финал учрашувининг дастлабки баҳсида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда тор-мор келтирди.

Жавоб беллашуви 30 май куни Навоийда бўлиб ўтади.


23 май (сешанба)
18:30- «Локомотив» – «Қизилқум» 5:0

Тошкент “Локомотив” стадиони.
Ҳакамлар
:  Бахтиёр Намозов, Руслан Серазитдинов, Ринат Нугманов, Жасур Мухтаров.

Голлар: Марат Бикмаев (6), Жалолиддин Машарипов (18, 44), Диёр Туропов (38, 74)
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе (42. Муҳаммад Коне, 64), 10. Марат Бикмаев (22.Мурод Бобожонов, 62), 11. Садриддин Абдуллаев (29.Қувондиқ Рўзиев, 70), 15. Сардор Мирзаев, 18. Тимур Кападзе, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов, 99. Жалолиддин Машарипов.
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 17. Салим Мустафоев, 22. Муродбек Бобожонов, 29. Қувондиқ Рўзиев, 42. Муҳаммад Коне, 78. Азизбек Амонов, 80. Фарруҳ Ибрагимов

“Қизилқум”
: 22. Артем Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 9. Отабек Зокиров, 10. Воҳид Шодиев (15.Азамат Алланиязов, 71), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 25. Азизбек Усмонов (23. Шерали Жўраев, 46), 27. Илҳом Юнусов, 85. Андрей Деркач (2.Виктор Григорьев, 46).

Захирадагилар: 16. Умиджон Хонимқулов, 2. Виктор Григорьев, 7. Бехзод Мирзамуродов, 15. Азамат Алланиязов, 18. Самандар Шодмонов, 23. Шерали Жўраев, 77. Бекзод Ғанижонов.

Огоҳлантириш: Шерали Жўраев (90)

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика