UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Ўзбекистон Кубоги олдидан Баҳром Ҳакимов қандай фикрда? Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги олдидан Баҳром Ҳакимов қандай фикрда?

Маълумки бугун Ўзбекистон Кубогининг ярим финалининг жавоб учрашувлари ўтказилади.
 Мамлакатимизнинг энг кучли тўртта клуби финал йўлланмасини қўлга киритиш учун астойдил курашади. Хўш, бу борада кўпроқ кимнинг имконияти юқори? Бўлажак ўйинлар олдидан таниқли мутахассис Баҳром Ҳакимовнинг фикрларини билишга уриндик.

“Насаф” – “Бунёдкор”

Очиғини айтганда, бугун “Бунёдкор”га сафарда осон бўлмайди. Чунки “Насаф” ҳам финал йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида бор кучини сарфлаши аниқ.  Бу жамоаларнинг Тошкентда кечган дастлабки учрашувида “қалдирғочлар” бир қатор вазиятлардан унумли фойдалана билмаганди. Бу нарса уларга бугунги ўйинда қимматга тушиши мумкин. Учрашув кеч соат 20:00да бошланиши эса футболчиларга енгиллик туғдириши турган гап. Бугунги ўйинда агарда биринчи бўлиб меҳмонлар ҳисобни очса, ғалабани илиб кетиши мумкин. Лекин “Насаф” биринчи бўлиб тўп киритса, кейин уларни тўхтатиб қолиш мушкул кечади. Бундан ташқари Қаршида мухлисларнинг далдаси ҳам мезбонларга қўл келиши аниқ. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, имкониятлар 60х40.

“Пахтакор” – “Локомотив”

Тошкентда кечадиган бу ўйинда қайсидир жамоани фаворит сифатида кўрсатиш қийин. Сабаби бу клубларнинг ҳар бирида финалга йўл олиш учун имконият бир хил. Тўғри биринчи учрашувда “Локомотив” кичик ҳисобда ғалаба қозонган. Лекин бу уларнинг имкониятини оширгани йўқ. Кубок учрашувларида ҳар қандай натижа юз бериши мумкин. Умид қиламизки бугун қизиқарли ва томошабоп ўйин бўлади. Имкониятларни 50х50 баҳолайман.

Қолганини ўйиндан сўнг билиб оламиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика