Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда
21 май 19:48
Янгиликлар
Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда
Ўзбекистон Кубогининг "F" ва "G" гуруҳларида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
"F" гуруҳининг етакчилари ҳисобланган "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" ўзаро тўқнаш келишди. Сўнгги дақиқаларда урилган гол Фарғона клубини кейинги босқичга олиб чиқди, навоийликлар мағлубиятга учраган бўлсада, аввалги икки баҳсдаги ғалабалар эвазига 6 очко билан иккинчи ўринни банд қилишди.
"Замин" ва "Андижон ФА" гуруҳда қолиб кетишди.

"G" гуруҳида 3-тур ўйинларидан сўнг қизиқ вазият юзага келди. "Локомотив" меҳмонда "Бунёдкор"ни таслим қилди, "Бухоро" эса "Наманган ФА" дарвозасига жавобсиз 5та гол урди. Шундай қилиб, 3 та жамоада ("Бухоро", "Локомотив" ва "Бунёдкор") 6 очко бўлиб қолди. Ўзаро ўйинлардаги натижага кўра "Бухоро" ва "Бунёдкор" кейинги босқичга йўл олишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар