UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   0 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  2 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1

Ўзбекистон Кубоги-2013: Финалдан олдинги матбуот анжумани 24 сентябрь куни бўлиб ўтади Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги-2013: Финалдан олдинги матбуот анжумани 24 сентябрь куни бўлиб ўтади

«Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги - 2013 финал учрашувидан ўйиндан олдинги матбуот анжумани 24 сентябрь, сешанба куни ЎФФ матбуот анжумани залида соат 12:00да бошланади.
25 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон Кубоги - 2013 йилги мавсум финал учрашуви бўлиб ўтади. Бу мавсум финал баҳсида ҳудди ўтган мавсумдаги каби Қаршининг «Насаф» ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» клублари ўзаро куч синашадилар.

Иккала жамоа бош мураббийлари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани 24 сентябрь, сешанба куни ЎФФ матбуот анжумани залида ўтказилади. Соат 12:00да бошланадиган матбуот анжуманида дастлаб Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ОАВ ҳодимларининг саволларига жавоб берса, матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ташланган қуръага кўра Қаршининг «Насаф» клуби Ўзбекистон Кубоги финалининг расмий мезбони сифатида қайд этилган бўлса, «Бунёдкор» жамоаси меҳмон жамоа сифатида қатнашади. Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви 25 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 18:00га белгиланган.


Финалда ким ғолиб чиқади? Форумда муҳокама қилинг
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика