UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  3 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  128 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Ўзбекистон футболи вакиллари ҳам Сардоба фожиасидан жабрланганларга кўмак кўрсатди Янгиликлар

Ўзбекистон футболи вакиллари ҳам Сардоба фожиасидан жабрланганларга кўмак кўрсатди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбек футболи вакиллари Сирдарё вилоятида юз берган Сардоба фожиасидан зиён кўрган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Ушбу хайрияда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов, АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари Тимур Кападзе ва Азизбек Ҳайдаров иштирок этишди.

Ушбу вазиятга бефарқ бўлмаган футболчи ва мураббийлар томонидан катта миқдорда пул маблағлари хайрия қилинди. Бугун футболимиз вакиллари ушбу пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим кечаклардан иборат хайрия юкларини 300 та оилага тарқатишди.

Ўзбек футболининг машҳур вакиллари сардобалик аҳоли билан учрашиб, улар билан суҳбатлашган ҳолда руҳий далда беришга ҳаракат қилишди.

Ушбу хайрия жараёнида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳамда легионер футболчиларнинг ҳиссаси катта бўлганлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Шунингдек, маҳаллий мураббийлар ва футболчилар ҳам жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатишда фаол бўлишмоқда.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика