UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  1 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  0 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  1 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  112 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  18 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34

Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги президентининг таржимаи ҳоли Янгиликлар

Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги президентининг таржимаи ҳоли

Аҳмаджанов Умид Маҳамаджонович 1977 йил 16 май куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Миллати ўзбек. Маълумоти олий. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини имтиёзли асосда тугатган. Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши депутати.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда «Зенит» фирмасида ишчи сифатида бошлаган. 1995-2001 йилларда «Илму Зиёд» хусусий корхонасида ишчи, кейинроқ 26-сонли қурилиш бошқармасида ишчи ҳамда оператор вазифаларида, шунингдек, Олимпия Акционерлик Жамиятида автосаноат бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

Ушбу йиллардаги меҳнат фаолияти давомидаги ишбилармонлиги ҳамда ташаббускорлиги, ташкилий ишлар ҳамда бошқарув соҳасидаги билим ва тажрибалари эвазига 2002 йилда Ўзбекистон ногиронлар спорт федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланди. 2007 йилга келиб, дастлаб Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоцияцияси Бош котиби ҳамда раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу ташкилотдаги фаолияти билан биргаликда У. Аҳмаджанов 2007 йилдан эътиборан Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси раиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Олимпия Қўмитаси вице-президенти лавозимларида ҳам самарали фаолият юритди. Умид Аҳмаджанов ушбу ташкилотлардаги фаолияти давомида мамлакатда спорт соҳасининг ривожланишига, шу жумладан, паралимпия спортининг ривожланишида, мамлакат паралимпиячиларининг жаҳон ареналарида улкан ютуқларни қўлга киритишига улкан ҳисса қўшди.

Айнан унинг Паралимпия Ассоцияциясидаги фаолияти натижасида Ўзбекистон паралимпия делегацияси 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Паралимпиада ўйинларида тарихий натижаларини қайд этди. Ушбу Паралимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар жами 31 та, шулардан 6та олтин, 8 та кумуш ҳамда 17 та бронза медалларини қўлга киритиб, Ўзбекистон спорти тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.



У. Аҳмаджанов олимпия спорт турларининг ривожланишида, мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларида самарали меҳнат қилди. Унинг спорт федерациялари ва ассоциациялари бошқаруви тизимидаги бир неча йиллик меҳнати ва фаолияти давомида спортчиларга зарур шароитларни яратиш ишларига катта эътибор берилди. У спорт, айниқса, олимпия ҳамда паралимпия спорт турларининг инфратузилмасини яхшилашда бевосита иштирок этди.

Умид Аҳмаджановнинг спорт федерациялари ва ассоциацияларидаги кўп йиллик фаолияти ва меҳнати ҳукумат ва жамоатчилик эътиборини қозонди. Умид Маҳаматжанович Аҳматжанов 2017 йилнинг 12 сентябрида ўтказилган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти этиб сайланди.

Умид Аҳмаджанов оилали, уч ўғил ва бир қизи бор.

Умид Аҳматжонов мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги, шунингдек, спорт соҳасини ривожлантириш ва уни дунёга танитишдаги самарали меҳнати, мамлакат спорти ривожига улкан ҳисса қўшгани учун «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика