UZ

Ўзбекистон футбол ассоциациясида ёш ҳакамлар семинари бўлиб ўтди Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциациясида ёш ҳакамлар семинари бўлиб ўтди

ЎФА ҳакамлар департаменти томонидан республика бўйича ёш ҳакамларни селекция килиш, салоҳиятини ўрганиш ва тажрибасини ошириш мақсадида семинар ташкил этилди.

Дастлаб амалий машғулотлар ўтказилди ва ҳакамларнинг жисмоний тайёргарлиги синалди. Шундан сўнг футбол қоидалари, ўйиндаги вазиятлар бўйича видео-тест ташкил этилди ва унда ЎФА ва ФИФА инструкторлари томондан тавсиялар берилди.

Юқори савиядаги футболни сифатли ҳакамликсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Замонавий футбол талабларига жавоб берадиган ҳакам  аввало адолатли бўлиши, футболни ва футбол қоидаларини яхши тушуниши ва уларни қуллай олиши. Шунингдек, доимий машғулотлар олиб бориб, жисмоний тайёргарлигини юқори даражада сақлаб туриши, масъулиятни ҳис қила билиши ва албатта ўз олдига юқори мақсадлар қўйиб, унга етишиш учун тинмай ишлаши ва изланиши талаб этилади. Айнан шу мавзуларда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ёш ҳакамларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика