UZ

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти Равшан Ирматов ва бир қатор мутасадди ва мутахассислар Фарғона вилоятига ташриф буюрди Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи-вице президенти Равшан Ирматов ва бир қатор мутасадди ва мутахассислар Фарғона вилоятига ташриф буюрди

Сафар давомида ҳудудларда футбол билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи ҳамда спортни аҳоли ўртасида кенг тадбиқ этиш ҳамда футбол оммавийлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Мутахассислар Фарғона вилояти Футбол маҳорат мактаби ва бошқа туманларда спортга ва ҳусусан футболга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. 

Равшан Эрматов Фарғона вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти  Хайрулла Бозаровга вилоятда футболни ривожлантиришда амалга ошираётган ишлари учун ЎФАнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек вилоят футбол ассоциацияси моддий техник базасини яхшилаш ва унинг фаолиятини ОАВда кенг ёритилишини таъминлаш мақсадида ЎФА томонидан техник жиҳозлар ва зарур ўқув қўлланмалар тақдим этилди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика