UZ

Сўнгги янгиликлар

18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  24 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  23 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18

Ўзбекистон – Эрон учрашувига превью Янгиликлар

Ўзбекистон – Эрон учрашувига превью

Аввал хабар берганимиздек, Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи ўйинлари арафасида турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтгазади.

Ушбу ўйин Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоалари ўртасидаги олтинчи учрашув бўлади.

Бугунга қадар бу жамоалар турли мусобақалар ҳамда ўртоқлик ўйинлари доирасида беш бора тўқнаш келишган.

Бу ўйинлардан учтасида Эрон терма жамоаси устун келган бўлса, бир бора Ўзбекистон ғалабага эришган. Бир учрашув эса дуранг билан нихоясига етган.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари доирасида қайд этилган энг йирик ҳисоб — 4:0. Айнан шу ҳисобда эронликлар Бангкокда бўлиб ўтган ХIII Осиё ўйинлари чорак финалида ғалабага эришган.

Ўзбекистоннинг Эрон устидан бугунга қадар қозонган ягона ғалабаси Жаҳон Чемпионати-2014 саралаш ўйинлари доирасида Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда юз берган. Улуғбек Бақоевнинг голи ушбу ўйинда Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди.

Таркибга эътибор қаратсак, унда жиддий жароҳатидан сўнг тикланиб, яна юқори даражадаги ўйинларини намойиш эта бошлаган Шоҳрух Гадоев яна миллий терма жамоасидан чақирув олганини, шунингдек, ушбу мавсумда ўзини ёрқин намоён этиб келаётган ёш футболчи Икром Алибоев ҳам мамлакатнинг асосий терма жамоаси сафига чорланганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Ўзбекистон – Эрон ўртасидаги ўртоқлик ўйини, “Бунёдкор” стадионида, 11 июнь куни, соат 18:00да бошланади. Ўйин учун чиқарилган чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. SIP тоифали чипталар нархи 30 000 сўмдан, қолган барча чипталар эса 13 000 сўмдан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика